Яна бир янги мажмуа

22.07.2014 11:51

Гулистон шаҳрида супермаркет, кафе ва замонавий аттракционларни ўз ичига олган янги мажмуа фойдаланишга топширилди.

Истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Кўплаб маданий-маиший иншоотлар, хизмат кўрсатиш объектлари, йўл ва кўприклар бунёд этилди.

Хусусан, Гулистон шаҳрида барпо этилган “Алпомиш” спорт мажмуаси, “Анҳор” амфитеатри, темир йўл вокзали, янги хиёбон ва кўчалар шаҳар қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди. Шаҳарда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етган бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Куни кеча янги хизмат кўрсатиш мажмуасининг ишга туширилгани бунга мисол.
“Имон-инсоф-барака” масъулияти чекланган жамияти саъй-ҳаракати билан бунёд этилган ушбу мажмуа қурилишига Халқ банки томонидан 180 миллион сўм кредит ажратилди.
– Шаҳримизда амалга оширилаётган ободончилик, ўзимиз ва фарзандларимизга яратилаётган имконият ва қулайликлар барчамизни қувонтирмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Гулистон шаҳар бўлими раҳбари Рустам Бектемиров. – Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрами яқинлашиб келаётган шу кунларда шаҳримизнинг “Аҳиллик”, “Улуғобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатадиган янги мажмуанинг очилиши яна бир қувончли воқеа бўлди.

 

ЎзА, А.Мустафоқулов

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари