Маҳсулот – экспортга

05.08.2014 14:21

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритиши учун қулай шароит яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳолини сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш имкониятини кенгайтирмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “Астера текстиль” масъулияти чекланган жамиятида ўтган йили амалга оширилган инвестиция лойиҳаси натижасида ишлаб чиқариш қуввати ошиб, маҳсулот сифати ва меҳнат унумдорлиги ортди.

– Умумий қиймати 14 миллион 29 минг АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа амалга оширилгач, корхонамиз йилига 5 минг 200 тонна юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди, – дейди “Астера текстиль” МЧЖ раҳбари Қобилжон Ҳайитов. – Корхонанинг модернизация қилиниши ва замонавий технологияларнинг ўрнатилиши натижасида яратилган 150 янги иш ўрнининг аксариятини касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар ташкил этмоқда.

Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бир қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Уч юзга яқин киши меҳнат қилаётган корхона жамоаси жорий йилнинг биринчи ярмида 316 тоннадан зиёд тўқимачилик саноати учун зарур бўлган маҳсулотни Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатларга жўнатди.

ЎзА, А.Ортиқбоев

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари