21 нафар қизлар ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 2014 йил 18-22 август кунлари давомида Элликқалъа тумани “Қилчиноқ” овул фуқаролар йиғини, “Қилчиноқ” қишлоқ врачлик пунктида 11 нафар ўсмирлар шу жумладан  7 нафар ўсмир қизлар ўртасида, 25-29 август кунлари Элликқалъа тумани “Амиробод” овул фуқаролар йиғини, “Инб Сино” қишлоқ врачлик пунктида 32 нафар вояга етмаганлар шу жумладан 21 нафар қизлар ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги давлат дастури” ва “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун ҳавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?”, “ОИВ ва ОИТС нима?” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

 

Мулоҳаза билдириш