Ўсмир қизлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 15-29 август кунлари давомида Гурланг тумани “Намуна”, “Бирлашган”, “Гулистон”, “Янгиобод” қишлоқ врачлик пунктларида ўсмир қизлар ўртасида “Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш, бу борада кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини ошириш, никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини олдини олиш” мақсадида давра суҳбатлари ўтказилди.

11-12 август кунлари Гурлан туманидаги “Вазир”, “Шанги” қишлоқ врачлик пунктларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишини таъминлаш, улар ўртасида назоратсиз ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларни гиёҳвандлик ва аҳлоқсизлик, бошқа зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш мақсадида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш