15 нафар ўсмирлар ўртасида давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 15 август куни Янгийўл туманидаги “Эски қоунчи” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Уразов”, “Қирқ садоқ” маҳаллалаларида 20 нафар ўсмирлар ўртасида, 19 август куни “У.Мусаев” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Қўш-тепа”, “Чаманзор”, “Қора-тепа”, “Меҳнатобод” маҳаллаларида 22 нафар ўсмирлар ўртасида, “А.Ортиқов” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Дўстлик”, “Чортоқ”, “Самарқанд” маҳаллаларидаги 10 нафар ўсмирлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувининг аҳамияти”, “Тиббий гинетик аҳамияти”, “ОИТС касаллигини олдини олиш”, “Ўткир ичак касаллигини олдини олиш” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди. Мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 32 нафарни ташкил этди.

21 август куни Янгийўл туманидаги “Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғинида 8 нафар ўсмирлар ўртасида, 26 август куни “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида 4 нафар ўсмирлар ўртасида, 27-28 август кунлари “Рамазон” маҳалла фуқаролар йиғинида 15 нафар ўсмирлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувининг аҳамияти”, “Тиббий гинетик маслаҳат”, “ОИТС касаллигини олдини олиш”, “Ўткир ичак касалликларини олдини олиш” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди. Мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 14 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш