Аҳоли саломатлиги йўлида

10-20 октябр кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари (18 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамиз ҳудудида: (11-18 октябр кунлари соат 09:00-17:00 гача Фарғона шаҳридаги Вилоят болалар кўптармоқли тиббий марказ (А.Навоий кўчаси 56-уй)да Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар билан оғринган аҳолининг 200 нафари умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 100 нафар аҳоли жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Сизга маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2014 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ин Ха ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сонли қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 49-бандига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: туғма юрак нуқсонлари билан туғилган болаларни соғломлаштириш ва тезкор даволаш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фонди ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда.

Бу соҳада Фонд Туркия Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8 октябр 2014 йилда тасдиқланган 10/103-4618-сонли ташриф Дастури асосида 2014 йилнинг 10-20 октябр кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари (18 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамиз ҳудудида: (11-18 октябр кунлари соат 09:00-17:00 гача Фарғона шаҳридаги Вилоят болалар кўптармоқли тиббий маркази (А.Навоий кўчаси 56-уй)да Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар билан оғринган аҳолининг 200 нафари умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 100 нафар аҳоли жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилди. Туркия Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволадилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2009 йилнинг 1-9 май кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 1 110 нафардан ортиқ аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Шунингдек, 366 нафар болалар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилган эди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish