“Она Ватан тарихи” шиори остида Самарқанд шаҳрига саёҳат

5 ноябр куни Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳат ташкиллаштирди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралда тасдиқланган ПҚ-2133-сонли “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 114-банди ижросини таъминлаш ҳамда 2013-2014 ўқув йили болаларнинг таътил вақтларида дам олишларини мазмунли ҳамда қизиқарли тарзда ташкил этиш мақсадида алоҳида чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ҳамда ногирон болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар бўйича тиббий, хайрия ҳамда маданий-маърифий йўналишларда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бу борада ёш авлодни маданий меросимизни асраб-авайлашга ўргатиш, тарихий қадамжоларга саёҳатни ташкил этиш, диққатга сазовор жойлар билан таништириш мақсадида, фонд ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2014 йил (8 ва 10 январ кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятидаги “Меҳрибонлик” уйларининг жами 100 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига, 28 март куни Тошкент шаҳридаги кам таъминланган оилаларнинг жами 50 нафар фарзандлари учун тарихий Самарқанд шаҳрига, 11 июн куни Фарғона, Андижон, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Бухоро вилоятига, 26 август куни Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига) Самарқанд шаҳрига ҳамда Бухоро вилоятига жами 250 нафар “Меҳрибонлик” уйларининг тарбияланувчилари ва кам таъминланган ва кўп болали оила фарзандларининг саёҳатларини ташкил этилди.

Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Фонд “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда 2014 йилнинг 5 ноябр куни Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйлари жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (50 нафар тарбияланувчилар учун “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан бепул темир йўл чипталари ажратилди ва “Соғлом авлод учун” фонди томонидан болалар 3 маҳал иссиқ овқатлар билан таъминланди.) саёҳат ташкиллаштирди. Саёҳат давомида болажонлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойлари билан танишдилар.

Ушбу тадбир болажонларнинг таътил кунларини янада мазмунли ва мароқли ўтказиш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш, буюк боболаримиздан қолган меросларни асраб-авайлаш каби мақсадларда ташкил этилган.

Президентимизнинг “Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак” деган сўзларида олам-олам маъно мужассам. Дарҳақиқат, бирор бир инсоннинг кўнглини кўтариш, қўлдан келганча ёрдам бериш ҳақиқий инсоний фазилатдир. Агар бу кўнгил эндигина дунёни англаётган, мурғак қалб бўлса-чи? Унда болаларнинг кўзларидаги қувончни кўриб бу дунёда яшамоқнинг маъносини англагандек бўлади киши.

“Соғлом алвод учун” халқаро хайрия фонди ҳам ана шу нақлга амал қилган ҳолда фаолият олиб боради, ҳамда ана шу эзгу мақсад йўлида ҳамкорлик қилаётган барча ташкилотларга, хусусан тадбир ёритилишида амалий ёрдамини аямаган оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish