“Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” номли маданий тадбирлар

14-январ 1

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги Ф-4390-сонли Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 декабрдаги ЭДО-07/1-5828-сонли Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган видеоселектор йиғилиши баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида, “Соғлом авлод учун” фонди тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари Республикамиз миқёсида ҳарбий қисмларда бўлиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар беришди.

Фонд томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” байрам муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказмоқда. Жумладан 9 январ куни соат 15:00да Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти зобитлари ва курсантлари учун ҳамда 12 январ куни соат 11:00да Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ҳарбий хизматчилар учун “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Javob berish