Корея Республикасининг Ewha Womans University Госпитали шифокорлари юртимизда

ewha-womans-university18-23 январ кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

“Соғлом авлод учун” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2013 йил давомида фонд мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ewha Womans University, Severance University,Ин Ха ва Бундан Ча университетлари госпиталлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди

Жумладан, фонд узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Фонд 2014 йилдан бошлаб Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари 2014 йилнинг 19-25 январ кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникасида, Фонднинг Тиббий-ижтимоий марказида ва Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ болалар шифохонасида бўлишиб, жами 402 нафар аҳолини тиббий кўрикдан

Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурлари амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 январ 2015 йилда тасдиқланган 10/103-1 сонли ташриф Дастури асосида жорий йилнинг 18-23 январ кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари (23 нафар профессорлар-гемотолог, кардиолог, терапевт, отоларинголог, педиатр, стомотолог; терапевт, фармацевт, тиббиёт ҳамширалари, талабалар ва волонтерлар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида: (19-20 январ кунлари Фонд Тиббий-ижтимоий маркази (Тошкент шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 94а-уй)да соат 09:00 дан 17:00 гача, 21 январ куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар шифохонасида соат 09:00 дан 17:00 гача ва 23 январ куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Ариран” қариялар уйи соат 09:30 дан 16:00 гача) аҳолини умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтганларга хорижлик мутахассислар ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигеина воситаларини беморларга бепул тарқатишди.

2 Responses to “Корея Республикасининг Ewha Womans University Госпитали шифокорлари юртимизда”


  • Assalomu alaykum, Korealik shifokorlarni kelishini eshitib juda xursand bo’ldim… Ammo nega faqat Toshkentda boshqa viloyatlarga kelishmaydi, NEGA!!!


    • Assalomu aleykum, Fond ushbu tashkilot bilan o’tgan yildan buyon aloqalarni o’rnatdi. Ushbu taklifingiz inobatga olinib, kelajakda boshqa hududlarga ham tashriflari amalga oshirish rejaga kiritiladi.

Javob berish