“Фахрийлар-фахримиз” номли маданий тадбири ўтказилди

An 1

2015 йилнинг 9 март куни соат 11:00 да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда бир қатор халқаро танловлар совриндори “Ўзбегим ёшлари” ансамбли томонидан маданий дастур ташкиллаштирилди.

Маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида, давлат муассасалари ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1542-сонли қарорида белгиланган чора – тадбирларни бажарилиши юзасидан фонд томонидан бир қатор тадбирлар ва республика миқёсида тиббий кўриклар ўтказилиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2014 йил давомида “Соғлом авлод учун” фондининг кўчма тиббий–ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 454 та қишлоқ ва 3 373 та маҳаллаларидаги 27 892 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 74 959 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, 127296 (105000 нафарни туғиш ёшида ва 22 296 нафарни қария аёллар); болалар 70 752 нафар; ўсмирлар 46 719 (37 579 нафари ўсмир қизлар); эркаклар 14 154 нафарни, 8 582 нафар ногиронларни ташкил қилди.

Сизга маълумки, 2015 йилни Президентимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ҳамда ушбу Давлат дастурини ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда юртимизда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида ПҚ-2302-сон Қарори 42 банди “100 ёшдан ошган шахсларни минтақаларда ташкил этиладиган турли тадбирларга таклиф этиш” кўзда тутилган. Шу мақсадда Фонд томонидан ҳам алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бугунги кунда фонд ва унинг барча ҳудудий филиаллари орқали жойларда ёлғиз кекса ва ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, 2015 йилнинг 9 март куни соат 11:00да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда бир қатор халқаро танловлар совриндори “Ўзбегим ёшлари” ансамбли томонидан маданий дастур ташкиллаштирилади.

Ушбу тадбирда Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро хайрия фонди вакиллари ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вакиллари иштирок этишди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари