ўқувчи қизлари ўртасида “Жамият ривожида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзуида учрашувлар ташкил этилди.

davra

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатда соғлом ва баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда иштирок этаётган фаол аёллар, кекса авлод вакиллари билан коллеж ўқувчи қизлари ўртасида “Жамият ривожида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзуида учрашувлар  ташкил этилди. Жумладан,

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали 6 март куни Шимолий-ғарбий ҳарбий округи хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлигида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нукус гарнизони офицерлар уйида маданий тадбир ташкил этилди. “Соғлом авлод учун” фонди филиали Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ва “Камолат” ЁИҲ бўлимлари ҳамкорликда Чимбой тумани Мудофаа ишлари бўлимида, Кенес қишлок ҳўжалик касб-ҳунар коллежида, Элликқалъа тумани академик лицейида, Мўйноқ тумани 1-сонли транспорт касб-ҳунар коллежида, Ҳўжайли тумани “Наврўз” кафесида, Тахтакўпир тумани болалар мусиқа ва санъат мактабида, Қанликўл тумани педагогика касб-ҳунар коллежида ва Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида, Тўрткўл тумани “Мираж” кафесида соғлом ва баркамол ўниб ўсаётган авлодни тарбиялашда иштирок этаётган фаол аёллар ва кекса авлод вакиллари билан коллеж ўкувчи қизлари ўртасида “Жамият ривожида хотин қизларнинг тутган ўрни” учрашувлар ташкил этилди.

Фонднинг Самарқанд вилояти ҳудудий филиали томонидан 5 март куни 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳар Тутзор маҳалласида 8 нафар фахрийларни жалб этган ҳолда 23 нафар иштирокчи қатнашган “Жаннат оналар оёғи остидадур!” шиори остида тадбир ўтказилди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари тарқатилди. Ҳомийлар томонидан 100,0 минг сўмлик совғалар берилди. “Соғлом авлод учун” фонди “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда 6 март куни Ҳунармандчилик ва муҳандислик касб-ҳунар коллежида 50 нафар иштирокчи қатнашган “Жамият ривожида хотин қизларнинг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳар Алпомиш ресторанида 5 нафар иштирокчи, 15 нафар фахрийлар, 15 нафар иқтидорли ёшлар ўртасида “Келин-куёв” шоуси ўтказилди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари тарқатилди. Ҳомийлар томонидан 130,0 минг сўмлик совғалар берилди. 7 март куни 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Нуроний” жамғармасида 15 нафар корхона ва ташкилотларда хизмат кўрсатиб, ҳозирги вақтда нафақадаги фахрий аёлларга бағишланган “Доимо эъзоздасиз!” шиори остида тадбир ўтказилди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Ҳомийлар томонидан 120,0 минг сўмлик совғалар берилди.

Фонднинг Фарғона вилояти ҳудудий филиали томонидан Қўштепа ва Бешариқ туманларидаги тиббиёт бирлашмаларида 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбири ўтказилиб, узоқ йиллар фаолият кўрсатган меҳнат фахрийларига байрам дастурхони ёзилди. Тадбирларда жами 300 нафар иштирокчи қатнашди.

Фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали Жиззах шаҳар “Соғлом авлод учун” таянч пункти  билан ҳамкорликда Тошлоқ маҳалла гузарида кекса авлод вакиллари ва ўқувчилар билан “Жамият ривожида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзусида учрашув ташкил этилди. Фориш туман “Соғлом авлод учун” таянч пункти, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликда Маиший хизмат касб-ҳунар  коллежида ўқувчилари ва тумандаги фаол аёллар иштирокида “Жамият ривожида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Фонднинг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали 7 март куни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, корхона, ташкилотлар, маҳаллаларда узоқ йиллар халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилган фахрий аёллар, вилоятдаги фаол хотин-қизлар иштирокида Термиз шаҳридаги “Истиқлол” тадбирлар ўтказиш марказида байрам кечаси ва байрам дастурхони ташкил этилди ҳамда тадбирнинг жами 180 нафар иштирокчиларига эсдалик совғалар топширилди.

Фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали вилоят Ўрта махсус касб-хунар таълими Маркази ва “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари ҳамкорликда Андижон шаҳар компютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг 60 нафар ўқувчилар иштирокида, Андижон политехника касб-ҳунар коллежи 60 нафар ўқувчилар иштирокида, Асака шаҳар Транспорт ва агросаноат касб-ҳунар коллежида, Андижон давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицейда 132 нафар ўқувчилар иштирокида, 15-сонли махсус мактаб интернатида 44 нафар ўқувчилар иштирокида, Мархамат туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабининг 30 нафар ўқувчилар иштирокида “Жамият ривожида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзусида учрашувлар ташкил этилди.

Фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали томонидан 32-сонли “Меҳрибонлик” уйида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида тарбияланувчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 171,6 минг сўмлик 20 дона болалар курткаси билан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Тадбирда 98 нафар иштирокчи қатнашди. Болалар “Мурувват” уйида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида тарбияланувчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 362,9 минг сўмлик 346 дона гамаш билан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Тадбирда 220 нафар иштирокчи қатнашди. Аёллар “Мурувват” уйида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида тарбияланувчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 362,9 минг сўмлик 346 дона гамаш билан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали 3-6 март кунлари Ғурумсарой иқтисодиёт коллежида, Санг маиший хизмат коллежида, Тўрақўрғон қишлоқ ҳўжалиги коллежида, Чуст тиббиёт коллежида жами 550 нафар ўқувчилар ўртасида соғлом ва баркамол ўниб-ўсаётган авлодни тарбиялашда иштирок этаётган фаол аёллар, кекса авлод вакиллари билан коллеж ўқувчи қизлари ўртасида “Жамият ривожида хотин қизларнинг тутган ўрни” мавзуида учрашувлар ташкил этилди.

Фонднинг Сирдарё вилояти ҳудудий филиали 2 март куни Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармасида жами 80 нафар иштирокчи қатнашган “Жамият ривожида хотин қизларнинг тутган ўрни” мавзуида учрашув ташкил этилди. 3 март куни Боёвут тумани Шодлик мактабгача таълим муассасасида жами 35 нафар иштирокчи қатнашган “Зумратойлар давраси” мавзуида учрашув ташкил этилди.

Фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали 4 март куни Боғот туманидаги 16-сонли мактабда жами 60 нафар ўқувчилар ўртасида ва 5 март куни Урганч тумани Чондир қишлоғидаги Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида жами 150 нафар ўқувчилар қатнашган “Жамият ривожида хотин қизларнинг тутган ўрни” мавзуида учрашув ташкил этилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 651,5 минг сўмлик совғалар тарқатилди. 6 март куни Урганч шаҳридаги Огахий театрида 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Муқаддассан, муқаддас аёл” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 1000,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. Тадбирда 350 нафар иштирокчилар қатнашди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари