“САЛОМАТЛИК” поезди олис манзиллар сари

СП

 

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамкорликда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси учун Тошкент – Сариосия – Қумқўрғон – Бойсун – Оқробод – Деҳқонобод – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 2015 йил 5-13 май кунлари ташкил этилди.

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан, соғлом ва интеллектуал шахс этиб тарбиялаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига тиббий хизмат кўрсатишга давлат миқёсида эътибор қаратилаётганини эътироф этган ҳолда, таъкидлаб ўтиш жоизки, бу ғамхўрликни Республикамизнинг барча ҳудудларида кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кўрсатилган чекка ҳудудлардаги ва бориш қийин бўлган туманлар аҳолисини кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга манзилли мурувват ёрдамини кўрсатиш, Республиканинг экологик ноқулай ҳудудлари аҳолисига, айниқса ёши улуғ кекса онахон-отахонларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамкорликда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси учун Тошкент – Сариосия – Қумқўрғон – Бойсун – Оқробод – Деҳқонобод – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 2015 йил 5-13 май кунлари ташкил этилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида, 2015 йил 5 май куни соат 22:20да Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқди. Малакали шифокорлар билан бирга жойларда Фонднинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу хайрия акция давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига умумий қиймати 1 млрд.дан ошиқ сўмга тенг бўлган инсонпарварлик юклари (500 дона озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пакетлар, ногиронлик аравачалари, витаминларга бойитилган қуритилган сабзавот шўрваси, ёзги ва қишки оёқ кийимлар, дори-дармон, тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари ўқув қуроллари ва бошқалар)дан иборат мурувват ёрдамлари етказиб берди.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Сариосия, Қумқўрғон, Бойсун, Оқробод, Деҳқонобод станцияларига яқин ҳудудлардан ташқари “Соғлом авлод учун” фонди Сурхондарё ва Қашқадарё вилоят ҳудудий филиалларининг автоамбуланс машинаси орқали ҳудуддаги барча “Мурувват”, “Меҳрибонлик” ва “Саховат” шу билан бир қаторда марказий шифохоналар, вилоят болалар туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатди.

2015 йил 5 май куни йўлга чиққан “Саломатлик” поезди ўз ишини 6 май кунидан ўз иш фаолиятини бошлади ва бир ҳафта давомида малакали мутахассислар томонидан ёши кекса отахон ва онахонлар, ногирон болалар, хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган ва кўп болали оилаларни тиббий кўрикдан ўтказилди, жойларда махсус муассасалар, ёрдамчи мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига мурувват ёрдамларини топширилди, шу билан бир қаторда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи учрашувларни ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир хомийлари: Германия Республикаси, АҚШнинг “AmeriCares”, “Toms Shoes” ва “Resourse & Police Exchange” халқаро ташкилотлари, “Дори-дармон” АК, “Navruz PTK” МЧЖ, “Фармед” ҚК, “Orto best” МЧЖ, “INTERGLOBE” МЧЖ ва бошқалар.

“Соғлом авлод учун” фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Мулоҳаза билдириш