9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан қатор тадбирлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 мартдаги “Умумхалқ байрам Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” Ф-4437-сонли Фармойишига мувофиқ “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан ўтказилган тадбирлар тўғрисида маълумот.

Жумладан Фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 22-28 апрел кунлари Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи 1941-1945 йилларда жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 2066 дона 15895,6 минг сўмлик мурувват ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди.

23 апрел куни Хазаросп тумани Янгибозор қишлоқ врачлик пункти ҳудудида яшовчи II-жаҳон уруши қатнашчилари Қурбонов Саидназар (вафот этган) ва Юсупов Рахим (вафот этган)лар  оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. “Соғлом авлод учун учун” фонди томонидан 600 дона 3127,6 минг сўмлик мурувват ёрдами сифатида дори-дармонлари тарқатилди. 27 апрел куни Урганч шаҳар 11, 14, 15, 17 ва 18-сон махаллаларида яшовчи 5 нафар II-жаҳон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. “Соғлом авлод учун учун” фонди томонидан 402 дона 7696,5 минг сўмлик мурувват ёрдами дори-дармонлари тарқатилди. 28 апрел куни Урганч шаҳар 22, 27, 29, 31 ва 37-сонли маҳаллаларда яшовчи 5 нафар II-жаҳон уруши қатнашчиларининг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 435 дона 8327,8 минг сўмлик мурувват ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди. 21 апрел ва 1 май кунлари II-жаҳон уруши қатнашчиларидан ҳисобланган Урганч шаҳрида Нажимддин Кубро кўчаси 18-уй 3-хонадонда истиқомат қилувчи Хаитбоев Юсуф отага ҳамда Хонқа тумани Томадурвадик қишлоғи “Тома” маҳалласида истиқомат қилувчи Бобожонов Кенжа оталарга ногиронлик аравачалари берилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 161,8 минг сўм маблағ сарфланди. 8 май куни Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати тадбирида Шовот, Урганч, Хива, Янгиариқ ва Гурлан туманларида истиқомат қилувчи II-жаҳон уруш қатнашчиларидан 5 нафарига ногиронлик аравачалари тарқатилди.

15 апрел куни Хонқа тумани 21-сонли мактабда “Кексаларни эъзозлаш йили”га ва 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб Афғон жангларида ўзини байналминал бурчини ўташда ҳалок бўлган жасур юртдошларимиз Олимбой Йулдошев ҳамда Илхомбой Якубов хотирасига бағишланган спортнинг кураш бўйича Х вилоят хотира очиқ турнири бўйича 1996-1998 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда 2002-2004 йилларда туғилган болалар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолибларга вилоят “Соглом авлод учун” фонди томонидан 50 дона 58,3 минг сўмлик мурувват ёрдами тарқатилди. 17 апрел куни Урганч шаҳар ҳарбий лицейида “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини амалга ошириш мақсадида ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” куни муносабати билан баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар орасида диний экстримизм, терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш хамда репродуктив саломатликни юксалтириш каби масалаларга қаратилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спорт тадбири ўтказилди. Тадбир иштирокчиларидан 14 нафарига “Соглом авлод учун” фонди томонидан 20 дона 38,2 минг сўмлик мурувват ёрдами сифатида санитария-гигиена анжомлари, дори-дармонлар хамда 27,5 минг сўмлик эсталик совғалари тарқатилди. 20 апрел куни 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб Урганч шаҳридаги 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Матназар Абдулхаким номидаги “Мангулик жамоли” кўрик-танловининг вилоят боскичи ўтказилди. Тадбир иштирокчиларидан 5 нафарига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 54 дона 83,9 минг сўмлик мурувват ёрдами сифатида санитария-гигиена анжомлари, дори-дармонлар ҳамда 189,0 минг сўмлик эсталик совғалари тарқатилди. 22 апрел куни Қўшкўпир тумани Оқдарбанд қишлоғидаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Кексаларни эъзозлаш йили”га ва 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан  Отабой полвон Давлетов соврини учун 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда 2002-2004-йилларда туғилган болалар ўртасида ва 2001-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича I вилоят турнири ўтказилди. Ғолибларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 74 дона 87,4 минг сўмлик мурувват ёрдами сифатида санитария-гигиена анжомлари тарқатилди. Шунингдек 12,0 минг сўмлик хайрия тарқатилди. 27 апрел куни Урганч шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб 2001-2002 йилларда туғилган мактаб ўқувчилари ўртасида мини футболни оммалаштириш, уларни жисмоний соғломлаштириш, жиноий йўлларга кириб кетмаслигини олдини олиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокими ва Урганч шаҳар футбол федерацияси кубоги учун спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолибларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 44,9 минг сўмлик 36 дона мурувват ёрдамлари ва 72,5 минг сўмлик хайрия тарқатилди. 7 май куни 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб Урганч туманидаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъати мактабида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида миллий чолғу асбобларида 4 та йўналиши бўйича “Ягонасан муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбир иштирокчиларидан 12 нафарига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 12 дона 21,8 минг сўмлик мурувват ёрдами санитария-гигиена анжомлари ва 306,0 минг сўм эсталик совғалари тарқатилди.

16 апрел куни Янгиарик туман Қишлоқ-ҳўжалик касб-ҳунар коллежида “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини амалга ошириш мақсадида ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар орасида диний экстримизм, терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда репродуктив саломатликни юксалтириш каби масалаларга қаратилган “Эътибор ва эъзоз” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда Афғонистон урушида қатнашган бир гуруҳ жангчи-фахрийларнинг ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Шу муносабат билан тадбирда иштирок этган 10 нафар жангчи-фахрийларга “Соглом авлод учун” хайрия фонди томонидан мурувват ёрдами сифатида 86 дона 52,5 минг сўмлик санитария-гигиена анжомлари ва дори-дармонлар тарқатилди. Шунингдек, 5,0 минг сўмлик хайриялар тарқатилди. 30 апрел куни Урганч шаҳар ҳарбий юридик йўналишидаги лицейда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини амалга ошириш мақсадида ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар орасида диний экстримизм, терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда репродуктив саломатликни юксалтириш каби масалаларга қаратилган “Эътибор ва эъзоз” мавзусида хайрия тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Афғонистон урушида қатнашган бир гуруҳ жангчи-фахрийлирнинг ёшлар билан учрашув бўлиб утди. Шу муносабат билан тадбирда иштирок этган 10 нафар жангчи-фахрийларга “Соғлом авлод учун” хайрия фонди томонидан мурувват ёрдами сифатида 10 дона 18,2 минг сўмлик санитария-гигиена анжомлари ва 125,0 минг сўмлик эсталик совғалари таркатилди. 29 апрел куни Хонқа тумани 22-сонли умумтаълим мактабида “Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури ижросини амалга ошириш мақсадида ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар орасида диний экстримизм, терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда репродуктив саломатликни юксалтириш каби масалаларга қаратилган “Эътибор ва эъзоз” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир Афғонистон урушида қатнашган бир гуруҳ жангчи-фахрийлирнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Шу муносабат билан тадбирда иштирок этган 10 нафар жангчи фахрийларга “Соғлом авлод учун” фонди бригадаси малакали шифокорлари томонидан чуқур тиббий кўрик қилинди ва мурувват ёрдамлари дори-дармонлари тарқатилди. 6 май куни Хива туманидаги тиббиёт касб-ҳунар коллежида “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини амалга ошириш мақсадида ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар орасида диний экстримизм, терроризм, гиёхвандлик ва бошка салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда репродуктив саломатликни юксалтириш каби масалаларга қаратилган “Эътибор ва эъзоз” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир Афғонистон урушида қатнашган бир гурух жангч — фахрийларнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Шу муносабат билан тадбирда иштирок этган 10 нафар жангчи-фахрийларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Қўшкўпир тумани Политехника ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан II жаҳон уруши қатнашчилари меҳнат фахрийлари ва Қуролли кучлар вакиллари иштирокида “Қадр — улуғ, хотира – муқаддас” мавзусида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Иштирокчиларга “Соглом авлод учун” фонди томонидан озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Хива эркаклар “Мурувват” уйига Республика “Соғлом авлод учун” фондидан келтирилган қуритилган сабзавот шўрваси махсулоти етказиб берилди. Вилоят бўйича 100 ёшга кирган онахон ва отахонлардан жами 49 нафари руйхатга олинган, шулардан шу байрам кунигача 24 нафари кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга мурувват ёрдами сифатида дори-дармонлари тарқатилди. 22 апрел куни Хазорасп туманида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган 5 нафар қариялар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди ва 3127,6 минг сўмлик 600 дона мурувват ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди. 27 апрел куни Хива туманида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган 5 нафар қариялар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва 3127,6 минг сўмлик 600 дона мурувват ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди. 28 апрел куни Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган 7 нафар қариялар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга 16859,9 минг сўмлик 940 дона мурувват ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатиди. 29 апрел куни Хонқа туманида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган 5 нафар қариялар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга 500 дона 8968,0 минг сўмлик мурувват ёрдами дори-дармонлари таркатилган. 8 май куни Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган 2 нафар қариялар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга 300 дона 5380,8 минг сўмлик мурувват ёрдами дори-дармонлари тарқатилган.

 

Мулоҳаза билдириш