9 май «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишлаб Бухоро вилоятида қатор тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 мартдаги “Умумхалқ байрам Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” Ф-4437-сонли Фармойишига мувофиқ “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан ўтказилган тадбирлар тўғрисида маълумот.

Фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 5 май куни вилоят жангчи фахрийлар “Ветеран” бирлашмасида жами 91 нафар Афғонистондаги уруш қатнашчилари, хизмат вазифасини ўташ чоғида қахрамонларча ҳалок бўлган ички ишлар бошқармалари ходимларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 21,8 минг сўмлик мурувват ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди.

апрел ва май ойларида вилоятнинг Ғиждувон, Шофиркон ва Жондор шаҳар туманларида истиқомат қилувчи 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийларини яшаш жойларига бориб тиббий кўрикдан ўтказилди ва берул дори-дармонлар ва ногиронлик аравачалари манзилли топширилди.

7 май куни “Кексаларни эъзозлаш йили”га ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб, таеквандонинг ИТФ йўналиши бўйича жами 120 нафар клублараро ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида Бухоро вилояти очиқ чемпионати ўтказилди. 10 нафар болаларга оёқ кийими ва тиш шёткалари берилди. 9-10 май кунлари Бухоро шаҳар 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Кексаларни эъзозлаш йили”га ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб, спортнинг комбат айкидо тури бўйича жами 200 нафар ёшлар ва катталар ўртасида Бухоро вилояти очиқ чемпионати ўтказилди. 15 нафар болаларга оёқ кийими ва тиш шёткалари берилди. 5 май куни жами 555 нафар иштирокчини жалб этган ҳолда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари истиқомат қилувчи аёллар “Мурувват” ва эркаклар “Мурувват” уйларида байрам тадбирлари ташкил этилди.

30 апрел ва 7 май кунлари вилоят Болалар ахборот ресурс Марказида жойлардаги ўқув муассасаларидаги жами 50 нафар ўқувчилар ҳамда уруш ва меҳнат фаҳрийларини жалб этган ҳолда “Авлодлар қахрамонликларини давом эттирамиз” ва “Ўзбекистон Республикасининг II жағон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳиссаси” мавзуларида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.

5 май куни Бухоро технология ва муҳандислик институти кутубхонасида жами 60 нафар талабалар иштирокида “Тарихсиз келажак йўқ” ва “Хотира муқаддас” мавзуларида тадбирлар ўтказилди.

 

Мулоҳаза билдириш