350 нафа аёллар ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди

Навоий вилоятида 24 июл куни Навоий шаҳридаги курашга ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 4 та тури бўйича жами 350 нафар атрофида ёши 30 ёшдан 75 ёшгача бўлган аёллар ва уй бекалари ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди. Мусобақаларнинг 5 та номинациясида ғолиб бўлганларга дори-дармонлар ва фотоалбомлар эсталик совғалари сифатида “Соғлом авлод учун” фонди Навоий вилояти филиали томонидан берилди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” фонди Навоий вилояти филиали директори М.Юлдашева ва кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходими С.Душановлар иштирок этдилар.

Мулоҳаза билдириш