Сингапур Республикасининг малакали шифокорлари делегациясининг юртимизга ташрифи

17 август куни Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт маркази (Фарғона шаҳри Алишер Навоий кўчаси 56-уй) да юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилади.

18-20 август кунлари Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт маркази юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади ва бемор болалар соғломлаштирилади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарорига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни хорижий клиникаларда тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган ва оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болаларни тезкор даволаш, куйишнинг асоратлари бўлган болаларни пластик операциялар қилиш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг алоҳида ўрни бор. Сизга маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2015 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ехва, Ёнсей, Ин Ха ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида, шунингдек Туркия Республикаси ҳамда Республикамиз шифокорлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Бу соҳада Фонд Сингапур Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 августдаги №10/1-3331-сонли тасдиқланган Дастури доирасида “Smile Asia” хайрия ташкилотининг мутахассислари (31 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог, педиатр, ортодантист, логопед, тиббиёт ҳамширалари ва бошқа мутахассислар) 17 август куни Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт маркази (Фарғона шаҳри Алишер Навоий кўчаси 56-уй))да юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади. 18-20 август кунлари Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт маркази юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади ва бемор болалар соғломлаштирилади. Шунингдек Сингапур Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволадилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, 2014 йил 13-19 ноябр кунлари “Operation Smile” хайрия ташкилоти Сингапур Республикасидаги бўлими шифокорлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган 65 нафар бемор болаларни жарроҳлик йўли билан соғломлаштиришди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish