Соғломлаштириш дастури амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарорига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган ва оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болаларни тезкор даволаш, куйишнинг асоратлари бўлган болаларни пластик операциялар қилиш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг алоҳида ўрни бор. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” – Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоя фонд учун дастурул амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида             12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2015 йиллар давомида 294 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2015 йил шу даврига қадар республика бўйича жами 150 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди ва улар соғломлаштирилди.

Шу билан бир қаторда 2015 йил шу даврига қадар “Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган 150 нафар бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди.

2015 йил 19 август куни соат 13:00да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:30дан 12:30 гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да қуйидаги 21 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамрохлигида Германияга жўнаб кетишди.

Т/р

Ф.И.Ш.

Туғ.йил

Манзил

1.

Шарипова Мухаббат

20.09.2008

Сирдарё вилояти Бахт шаҳри Бондаренко кўчаси 21-уй

2.

Тураева Дилфузахон

11.06.2008

Тошкент вилояти Зангиота тумани Амир Темур кўчаси 193-уй

3.

Пардаева Динара

02.02.2004

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Кўктерак 2/5 мавзеси 14а-уй

4.

Бобоев Жамшид

01.09.2002

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 3-Темур Малик кўчаси 2-уй

5.

Фасхиддинов Ниёзиддин

13.05.2004

Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани Тиллаханова кўчаси 13б-уй

6.

Сайдуллаева Дилноза

14.06.2007

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Юнусобод 8-даҳа 3-уй 8-хонадон

7.

Давронбеков Абдулходий

21.10.2006

Андижон вилояти А.Исмоилов маҳалла фуқаролар йиғини Терактаги кўчаси 35-уй

8.

Иброхимова Марзия

13.08.2010

Андижон вилояти Избоскан тумани Эркин қишлоқ фуқаролар йиғини Бештерак маҳалласи Мирзоалимов кўчаси 50-уй

9.

Мўминов Мухаммадюсуф

24.03.2009

Андижон вилояти Шахрихон тумани Бувайдо маҳалла фуқаролар йиғини Ойбек кўчаси

10.

Ахмадов Азамат

05.01.2006

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Янги турмуш қишлоғи

11.

Хикматалиев Ойбекжон

18.02 2008

Наманган вилоят Поп тумани Чодак қишлоғи

12.

Тожимухаммедов Муслимбек

04.03.2005

Андижон вилояти Пахтаобод шаҳри Нодирабону маҳалла фуқаролар йиғини Ўзбекистоннинг 50 йиллиги кўчаси 112-уй

13.

Тожимухаммедова Руқия

20.12.2008

14.

Қасимжонова Зилола

07.09.2010

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Шарқ юлдузи қишлоқ фуқаролар йиғини Дулда маҳалласи

15.

Шодиев Нурбек

07.06.2005

Навоий вилояти Нурота тумани Охунбобоев кўчаси 24-уй

16.

Ғайбуллаев Шохрулло

08.12.2003

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Ёшлар кўчаси 12-уй 14-хонадон

17.

Ғолибова Малика

08.03.2011

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Анхор кўчаси 91-уй

18.

Камолов Отамурод

21.02.2010

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Қайнарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини

19.

Бегматов Зухриддин

11.06.2009

Самарқанд вилояти Ургут тумани Илонли қишлоқ фуқаролар йиғини

20.

Узаков Суннатилло

29.09.2010

Қашқадарё вилояти Чирақчи тумани Тўқмор қишлоғи

21.

Ёрова Рухшона

20.11.2005

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Кулбайи поён ширкат хўжалиги

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish