“САЛОМАТЛИК” поезди олис манзиллар сари

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан, соғлом ва интеллектуал шахс этиб тарбиялаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига тиббий хизмат кўрсатишга давлат миқёсида эътибор қаратилаётганини эътироф этган ҳолда, таъкидлаб ўтиш жоизки, бу ғамхўрликни Республикамизнинг барча ҳудудларида кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда чекка ҳудудлардаги ва бориш қийин бўлган туманлар аҳолисини тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга манзилли мурувват ёрдамини кўрсатиш, Республиканинг экологик ноқулай ҳудудлари аҳолисига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси учун Тошкент – Мискин – Тўрткўл – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 2015 йил 5-11 сентябрь кунлари ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Ҳукуматимиз қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 март – 31 март кунлари Навоий вилояти аҳолиси учун Тошкент – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Бузоубой – Учқудуқ II – Тошкент йўналишида ҳамда 17-24 май кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси учун Тошкент – Қашқадарё (Оқработ-Деҳқонобод) – Сурхондарё (Дарбанд – Бойсун – Қумқўрғон) – Тошкент йўналишида ҳамда 5-13 май кунлари Тошкент – Сариосиё – Қумқўрғон Бойсун Дарбанд Оқрабод Деҳқонобод Тошкент “Саломатлик” поездлари ташкил этилган эди. Мазкур поезд мутахассислари томонидан 7000 нафардан зиёд аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, аҳолига ҳамда вилоятларнинг тиббий ва ижтимоий муассасаларига озиқ-овқат, кийим-кечак ва дори-дармон, тиббий жиҳозлар, санитария-гигиена воситалари, витаминлар, қишки ва ёзги оёқ кийимларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди 5 сентябрь куни соат 16:50 да Тошкент Шимолий вокзалидан йўлга чиқди. Малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу хайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига инсонпарварлик юклари 739,4 млн сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамлари бертлди.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган ТошкентМискин-Тўрткўл–Тошкент станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари “Соғлом авлод учун” фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг автоамбуланс машинаси орқали ҳудуддаги барча “Мурувват”, “Меҳрибонлик”, “Саҳоват” шу билан бир қаторда шифохоналар, Республиканинг болалар туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад-экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир хомийлари: АҚШнинг “AmeriCares”, “TOM`S SHOES”, “Resource and Policy Exchange” халқаро ташкилотлари, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, “Дори-дармон” АК, “Baxtteks-Farm” МЧЖ, “Diyor biznes” МЧЖ ва бошқалар.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия акцияни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 Навоий вилоятига "Саломатлик поезди" жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 9-бандида кўрсатилган Республиканинг экологик ноҳуш минтақаларида (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва бошқа вилоятларда) “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Навоий – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 2016 йил 21-29 март кунлари ташкил этилди.

Маълумот ўринида айтиб ўтиш жоизки, 2015 йил давомида Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига 3 маротаба “Саломатлик” поездлари ташкил этилган эди. Ушбу “Саломатлик” поездларининг мутахассислари томонидан 5857 нафар фуқаро чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги 100 дан ортиқ тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, 8000 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария ва гигиена воситалари жами 109,1 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 21 март куни соат 17:00 да Тошкент шимолий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Навоий вилояти кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами 650,8 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Навоий, Тинчлик, Конимех, Қара-Қата, Мустақиллик, Қизилқудуқ, Бузаубай ва Учқудуқ II станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир хомийлари: Германия Федератив Республикасининг “Friedensdorf International”, “Tovarish – Hilfe fuer kinder” халқаро ташкилотлари, АҚШнинг “AmeriCares” и “Toms Shoes” халқаро ташкилотлари, “Дори-дармон” АК, МЧЖ “Reka med Farm” ҚК, “Navroz PTK” МЧЖ, “Baxtteks-farm” МЧЖ, “Tailor impeks” МЧЖ ва бошқалар.

“Соғлом авлод учун” фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари