“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.
Сизга маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2014 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ин Ха ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: туғма юрак нуқсонлари билан туғилган болаларни соғломлаштириш ва тезкор даволаш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фонди ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда.
Бу соҳада Фонд Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2сентябрь 2015 йилда тасдиқланган 10/1-3331-сонли ташриф Дастури асосида 2015 йилнинг 6-13 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари (16 нафар нефролог, педиатр, офтальмолог, гастроэнтеролог, ортопед, нейрохирург, фармацевт ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида: (7-8 сентябрь кунлари соат 09:00-17:00гача Фонднинг Тиббий-ижтимоий маркази (Тошкент шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 94а-уй)да, 9 сентябрь куни соат 09:00-14:00гача Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент қишлоғи “Ариран” қариялар уйида ва 10 сентябр куни соат 11:00-18:00гача 11 сентябрь куни соат 08:00-18:00гача Навоий шаҳри (Халқаро аэропорт биноси)да аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2014 йилнинг 22-29 июнь кунлари Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 1000 нафардан ортиқ аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Ин Ха Университети госпитали ва “Соғлом авлод учун” фонди ўртасидаги ўзаро алоқалар 2011 йилда йўлга қўйилган.
Шунингдек, 2015 йил 7-8 сентябрь кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти болалар ортопедияси ва травмотологияси бўлимида Корея Республикаси мутахассислари томонидан бепул ортопедик нуқсони бўлган болалар бепул операция қилинади.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.