Соғлом танда соғлом ақл

Фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари томонидан 21 сентябр куни Булоқбоши туманидаги “Чақир” ва “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида, 22 сентябр куни “Мойариқ”, “Гулистон”, “Тошкечик” ва “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинларида, 23 сентябр куни Булоқбоши тумани “Сарбонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида, 28 сентябр куни Қорасув шаҳар “Амир Темур”, “Бўрибой Ахмедов” ва “Аҳмад Яссавий” маҳалла фуқаролар йиғинида, 29 сентябр куни Олтинкўл тумани “Маданий меҳнат” маҳалла фуқаролар йиғинида, 30 сентябр куни Жалақудуқ тумани “Бештол” қишлоқ фуқаролар йиғинида, Гулистон, “Намуна”, “Чўмбоғич” маҳалла фуқаролар йиғинида, 2 октябр куни Олтинкўл тумани “Жалабек” қишлоқ фуқаролар йиғинида, “Далварзин” қишлоқ фуқаролар йиғинида, 5 октябр куни Бўз тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида, 6 октябр куни Бўз шаҳар “Шодмонов” ва “Маориф” маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшларни кенг жалб этган ҳолда улар ўртасида ватанпарварлик, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни миллий менталитетимизга ёт ғоялар ва маънавий тахдидларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш, улар онгига соғлом турмуш тарзи, миллий ғоя ва мафкурани янада сингдириш мақсадида соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда давра суҳбатлари ташкил этилди. Тадбирларда мавзуга оид буклетлар тарқатилди.  Жами ўтказилган тадбирлар сони 19 та, қатнашчилар сони 357 нафарни ташкил этди. 

Мулоҳаза билдириш