Бухорода тиббий кўрик ўтказилди

Бухоро вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Ғиждувон туманидаги “Навоий”, “Сарвари”, “Калон” ва “Зарангари” қишлоқ врачлик пунктларида 412 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек вояга етмаганлар ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” каби мавзуларда 4 маротаба маърузалар ўтказилди. Иштирокчилар сони 330 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш