Қашқадарёда ёшлар билан давра суҳбати, ва тиббий кўриклар олиб борилди

Қашқадарё вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Китоб тумани Сариосиё қишлоқ врачлик пунктида ва Қарши шахардаги 6-сонли мактабда тиббий кўриклар ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар сони 225 нафарни ташкил этди. Шунингдек “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Маърузалар сони 5 тани ташкил этди. Иштирокчилар сони 244 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш