Сурхондарё вилояти Узун тумани “Истиқлол”, “Обиназр” маҳалла фуқаролар йиғинида тиббий кўриклар ўтказилди.

Сурхондарё вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Узун тумани “Истиқлол”, “Обиназр” маҳалла фуқаролар йиғинида тиббий  кўриклар ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар сони 409 нафарни ташкил этди. Шунингдек “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Маърузалар сони 4 тани ташкил этди. Иштирокчилар сони 426 нафарни ташкил этди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари