Фарғона вилояти доим фаол

Фарғона вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Қўштепа тумани “Ғишмон” қишлоқ фуқаролар йиғинида, “Дехқонобод” ва “Жойбозор” маҳалла фуқаролар йиғинида тиббий  кўриклар ўтказилди, тиббий кўрикдан ўтганлар сони 555 нафарни ташкил этди. Шунингдек “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Маърузалар сони 4 тани ташкил этди. Иштирокчилар сони 740 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш