Фонд бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

2015 йил якунлари юзасидан

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши

2016 йилнинг 18 февралида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда 2015 йил якунлари юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек  2016 йил “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалари келишиб олинди. Ушбу йиғилишда вилоят ҳудудий филиаллари директорлари, фонд муассислигидаги "Соғлом авлод учун" ва "Мактабгача таълим" журналлари, "Соғлом авлод" газетаси бош муҳаррирлари, Марказий аппаррат ходимлари ва шуъба корхоналари раҳбарлари қатнашдилар. Йиғилишга фонд бошқаруви раиси Инамова Светлана Турсунходжаевна раислик қилди.

 

Javob berish