Спорт рақси бўйича спорт фестивали бўлиб ўтди

2015 йилнинг 4-март куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида спорт рақси бўйича спорт фестивали бўлиб ўтди. Спорт – саломатлик гарови. Юртимизда болалар ва ўсмирлар спорти ривожига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Турли-туман спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий тарзда спортга жалб этишга эришилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, айниқса ўсмирларни спортга кўпроқ жалб қилиш ҳамда 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорликда ўсмир қизлар ва болалар ўртасида “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт фестивали мусобақалари бўлиб ўтди.

Ушбу спорт фестивали Ўзбкистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 февралдаги ЭДО-14/1-88-сонли “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси мажлиси баёни 7-иловасига мувофиқ, Давлат дастури доирасида ҳамкорликда амалга ошириладиган қиз болаларни-бўлажак оналарни-жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда шакллантириш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий позицияни ва мустақил фикрлашни шакллантириш бўйича бажариладиган тадбирлар белгиланган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.

Спорт фестивали доирасида: Спортнинг нафис турлари ҳисобланган спорт рақси, бадминтон ва ушу турлари бўйича мусобақаларда якка тартибда иштирокчилар қатнашди. Фестивалда жами 150 нафардан ортиқ 2000-2005 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмир қизлар ва болалар уч ёш тоифасида кураш олиб боришди.

Спорт фестивали 4 март куни 09:00дан 14:00гача Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида спорт рақси тури бўйича ҳамда 5 март куни 09:00дан 14:00гача Тошкент халқаро Вестминистр университети спорт мажмуасида спортнинг бадминтон ва ушу турлари бўйича ўтказилди.

Спорт фестивалини ўтказишдан асосий мақсад:

– спортчи қизлар ўртасида спортнинг ушбу турларини мунтазам ташкил этиш орқали спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишларини ташкил этиш;

– 2016 йил 11 февралда ўтказилган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик Кенгашида белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш:

– ёшларни, айниқса қизларни жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига, чиниқишига, умумий иш қобилиятини ўсишига ёрдам бериш;

– спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшларни аниқлаб, улар ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда радио ва телевидения орқали тарғибот этиш орқали бошқа болаларнинг ҳам фаол иштирокига эришиш;

– спортнинг нафис турлари ҳисобланган спорт рақси, бадминтон ва ушу турларини янада ривожлантириш ва халқаро майдондаги ўрнини қарор топтириш;

– “Соғлом она ва бола йили” Дастур дастури

Турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар. Албатта, мусобақада иштирок этган барча иштирокчи қизлар умрларини спортга бағишламасликлари мумкин, лекин уларнинг келажакда ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишишларига ишонамиз.

Мусобақа ташкилий қўмитаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган барчага ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари