“СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН” ХУКУМАТГА ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ ФОНДИ
Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида
тендер савдолари эълон қилади:
ЛОТ №1 Туғма фенилкетонурия ташхисли чақалоқлар учун болалар шифобахш озиғи.
Мазкур лойиҳа доирасида тендерга эълон қилинган махсулотларни ишлаб чиқариш ва етказиш ҳуқуқига эга бўлган фирмалар тендер савдосида иштирок этишга таклиф этилади.
Тендерда иштирок этишда имзоланган ариза ҳамда тўловнома нусхаси “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига топширилгандан кейин қуйидаги манзилдан шахсан ёки курьер хизмати орқали тендер ҳужжатлари тўпламини олиш мумкин.
Тендер ҳужжатларининг нархи – 250 (икки юз эллик) АҚШ долл. ёки эквивалент миқдорида ўзбек сўмида тўлов ўтказиладиган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан белгиланган курс бўйича.
Банк орқали тўлов қуйидаги ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак:
АҚШ долларида: ҳисоб рақами № 20212 84060 04313 38001, банк коди 00407, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бош амалиёт бўлими,
СТИР 200 548 507
Ўзбек сўмида: ҳисоб рақами № 20212 00000 04313 38001, банк коди 00407, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бош амалиёт бўлими,
СТИР 200 548 507
Тендер ўтказилишига доир саволлар билан қуйидаги манзилга мурожаат этишингиз сўралади.
“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди,
100047, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри,
Истиқбол кўчаси, 15 уй
Тел/факс: (+998 71) 233 15 47
E-mail: fondsau@yahoo.com
Тендер таклифларини тақдим этиш муддати – 11 апреля 2016 йил, соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан)