“Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистан Миллий матбуот Маркази.

Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидар. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, ўтган ҳар бир йил ўз мазмун моҳиятига эга бўлиб бормоқда. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида “Соғлом она ва бола йили”да кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мустақил жамоат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1993 йил 23 апрелдаги Фармонига биноан ташкил этилган. Унинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланишига эришиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини оширишдан иборатдир.

Фонд ушбу вазифаларни тиббиёт, мурувват ва таълим йўналишларида олиб бориб, ўз дастурларига аҳоли айниқса аёллар, туғиш ёшидаги аёллар ва болаларни қамраб олмоқда.

2016 йил I чораги давомида ҳамкор халқаро ташкилотлар, вазирлик ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ўзининг Низом дастури доирасида бир қатор салмоқли ишларни амалга оширди.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 мартдаги ПҚ-1935-сонли қарори билан тасдиқланган “Болаликдан ногирон туғилишнинг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш тўғрисидаги” Давлат дастури доирасида ҳисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда хорижий ҳамкорлар билан жадал суратда ишлар олиб бормоқда. Фонднинг ташаббуси билан бугунги кунда республикамизнинг барча скрининг марказлари реактив ва реагентлар билан тўлиқ таъминланди. Республикамиздаги скрининг марказлари томонидан ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда нуқсонларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўтган давр мобайнида 199618 нафар янги туғилган чақалоқлар ВГ (туғма гипотиреоз) ва 199618 нафари ФКУ (фенилкетонурия) касаллигига скрининг текширувларидан ўтказилди. Текширув натижасига кўра 1195 нафар чақалоқларда туғма гипотиреоз ва 804 нафарида фенилкетонурия касаллигига мойиллиги борлиги аниқланди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 22 февралдаги 71-сонли “Соғлом авлод учун” фонди “Тиббий-ижтимоий патронаж” тизимини ташкил этиш тўғрисидаги Қарори ижроси таъминлаш борасида жойларда аҳолининг барча қатламлари чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. (1-иловага қаранг)

Жойлардаги кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари комиссияси қарорлари ижроси юзасидан Хотин-қизлар қўмиталари ва Халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўриклар давомида жами 10163 нафар ўсмирлар қамраб олинди. Шулардан 8868 нафари ўсмир қизларни ташкил қилди. Улар ўртасида эса тиббиётдаги долзарб муаммолар ҳақида маърузалар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирлар давомида аҳолига фонд томонидан чоп этилган соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи 10064 дона буклет ва рисолалар тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Ф-4576-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, “Соғлом авлод учун” фонди кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари Республикамиз миқёсида жами 146 та ҳарбий қисмлар, билим юртлари ва ҳарбий муассасаларда бўлиб, жами 13191 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий-кўрикдан ўтганлар орасида 6110 нафари аёллар, 5772 нафари болалар, 316 нафари ўсмирлар, 993 нафари эркакларни ташкил этди.

2016 йил 21-29 март кунлари Навоий вилоятининг чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Навоий – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди ташкил этилди. Ушбу “Саломатлик” поездининг мутахассислари томонидан 2229 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда поезд фаолияти давомида вилоятдаги 24 та тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, 2700 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига алоҳида кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат жами 649,8 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдамини тарқатди.

I чорак давомида 18 маротаба мурувват ёрдамларини қабул қилиб олинди. Қабул қилинган мурувват юклариннг умумий қиймати 4 925,8 минг АҚШ доллари ва 178,9 млн. сўмни ташкил этди. Ушбу мурувват юклари Фонд Марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиаллари орқали республикамизнинг жами 78 та тиббий-ижтимоий ва даволаш муассасаларига, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларига, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига тақсимот асосида тарқатилди.

Шунингдек 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” Фонднинг ҳудудий филиаллари Республика миқёсида жами 308 та оиладан манзилли хабар олди. 21 март “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан эса 511 та оиладан манзилли хабар олиниб, уларга дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, озиқ-овқат пакетлари ва бошлардан иборат мурувват юклари берилди.

Соғлом авлод учун” фондининг узоқ йиллардан ҳамкорлик қилиб келадиган асосий ва ишончли ҳамкорларидан бири Корея Республикасининг Корея халқаро соғлиқни сақлаш – KOFIH фонди ҳисобланади. KOFIH фонди томонидан тиббий-ижтимоий патронаж тизими моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг кенгроқ қатламларини қамраб олиш мақсадида 2009 йилда 215 минг АҚШ доллари қийматидаги “Hyundai” – Мобил клиникасини тақдим этилган эди. “Hyundai” – Мобил клиникаси ҳудудлараро кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадасига тақдим этилган эди. Мобил клиника Сирдарё вилоятининг Мирзабод ва Оқ-олтин туманларида бўлиб, 15 қишлоқ ва 49 маҳаллалардаги жами 2208 нафар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказди.

2002 йил 3 июлдаги “Соғлом авлод учун” фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасидаги шартнома доирасида 11 нафар бемор болалар 17 феврал куни Германия клиникаларига даволанишга юборилди ва 21 феврал куни 13 нафар илгари даволанишга юборилган болалар соғломлаштирилиб қайтиб келишди. 1 апрел ҳолатига кўра 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган 23 нафар болалар Германия клиникаларида даволанишмоқда.

“Friedensdorf International” халқаро ташкилоти гранти доирасида 2016 йил 1 чораги давомида жами 64 нафар болалар жами 9,3 млн. сўм маблағ ҳисобига республикамиз клиникаларида операция қилиниб соғломлаштирилди.

Халқаро ташкилот мутахассислари 2016 йилнинг 16-17 март кунлари Фонднинг тиббий-ижтимоий Марказида Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги, 18 март куни Жиззах шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Жиззах ва Сирдарё вилоялари, 19 март куни – Қарши шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари, 20 март куни – Самарқанд шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилоятларидаги жами 410 нафар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди.

“Save the Сhildren Korea” халқаро ташкилоти билан имзоланган меморандумга кўра  12 нафар юрак туғма нуқсонли билан бемор болаларни Тошкент педиатрия тиббиёт институти кардиохирургия клиникасида операция қилиниши учун бепул оксигенаторлар ва бутловчи қисмлари топширилди. Умумий сарф харажатлар 20,9 млн. сўмни ташкил қилди. Операциялар муваффақиятли ўтказилди.

Умуман олганда 2011 йил 29 августдаги меморандум доирасида “Save the children Korea” халқаро ташкилоти 250 дона оксигенаторлар ва унинг бутловчи қисмлари етказиб берган бўлиб, ҳозирги кунгача 245 нафар юрак туғма нуқсонли билан бемор болалар жаррооҳлик йўли билан соғломлаштирилди.

Фонд 2016 йилнинг кейинги 3 ойи давомида ўз дастур ва лойиҳаларини амалга тадбиқ этиш, фаолиятда бўлган лойиҳаларини мониторингини олиб бориш, янги халқаро ташкилотлар, донор ва шериклар топиш борасида фаол ишларни олиб боради ҳамда хайрия фаолиятини ривожлантиради.

2016 йил қолган даври давомида эса қуйидаги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирилмоқда:

– Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари 24-29 апрел кунлари томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 25-28 апрел кунлари Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш. Оғир деб топилган беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказиш;

– Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги (ТИКА) билан ҳамкорликда Тиббий-ижтимоий Марказда болалар спорт майдончасини барпо этиш

– Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Янгийўл тумани 70-сонли имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернатини моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳаси.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди лойиҳаларини амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотларини ҳамда барча оммавий ахборот воситаларини ҳамкорликка чорлайди.

“Соглом авлод учунфонди кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалариннг

2016 йил 3 ойлик фаолияти тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

 

№№ т/р

Ҳудуд

Тиббий кўрикдан ўтганлар сони

Шундан:

аёллар

болалар

ўсмирлар

эркаклар

     1.

Қорақалпоғистон Республикаси

4 137

2 057

1 338

222

520

12.

Тиббий-ижтимоий Марказ (Тошкент ш.)

2 554

1 781

584

38

151

3.

Андижон вилояти

4 701

2 795

513

1 272

121

4.

Бухоро вилояти

3 931

1 493

1 029

349

1 060

5.

Жиззах вилояти

3 652

1 808

970

731

143

6.

Қашқадарё вилояти

4 047

1 593

794

1 307

353

7.

Навоий вилояти

2 664

1 636

727

183

118

8.

Наманган вилояти

5 605

2 349

1 842

1 510

104

9.

Самарқанд вилояти

3 863

1 973

1 535

92

263

10.

Сурхондарё вилояти

4 317

1 852

1 882

435

148

11.

Сирдарё вилояти

4 116

1 245

1 493

935

443

12.

Тошкент вилояти

4 987

2 044

1 288

1 419

236

13.

Фарғона вилояти

6 501

2 869

2 098

933

601

14.

Хоразм вилояти

5 654

2 675

2 135

688

156

15.

Ҳудудлараро кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси (Сирдарё вилояти)

2 208

1 455

594

49

110

 

Республика бўйича жами

63 137

29 625

18 822

10 163

4 527

Javob berish