Соғломлаштириш дастури амалда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 22-бандига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган ва оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болаларни тезкор даволаш, куйишнинг асоратлари бўлган болаларни пластик операциялар қилиш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг алоҳида ўрни бор. Фонд оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган.

“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” – Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоя фонд учун дастурул амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2016 йиллар давомида
322 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2016 йил шу даврига қадар республика бўйича жами 94 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди ва улар соғломлаштирилди.

Шу билан бир қаторда 2016 йил шу даврига қадар “Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган 128 нафар бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди.

2016 йил 17 август куни соат 13:00да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:30дан 12:30 гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да қуйидаги
16 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамрохлигида Германияга жўнаб кетишди.

 

Т/р

Ф.И.Ш.

Туғ.йил

Манзил

1.

Ёқубова Зухра

12.03.

2008

Қашқадарё вилояти Китоб тумани Қайнарбулоқ маҳалласи

2.

Маматхонов Абдулазиз

10.02.

2004

Наманган вилояти Наманган шаҳри Соҳибкор маҳалласи А.Вохидов 5-берк кўчаси 44-уй

3.

Хайруддинова Шахруза

07.02.

2008

Бухоро вилояти Шофиркон тумани “Ховлинав” қишлоғи 30-уй

4.

Болтақулов Муҳаммадамин

13.06.

2008

Бухоро вилояти Олот тумани “Бахрин” қишлоғи

5.

Маматқулов Бекзод

03.08.

2004

Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Мирзо Улуғбек” маҳалласи Нақшбандий кўчаси 117-уй

6.

Юсупов Жавлонбек

25.07.

2007

Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Бўстон” маҳалласи Бўстон шоҳ кўчаси 2-уй
9-хонадон

7.

Ўразалиев Сарварбек

27.10.

2006

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гулбоғ кўчаси 7-уй, 1-хонадон

8.

Абдухалилов Жуманиёзиддин

31.12.

2002

Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Юлғунзор” маҳалласи Карвон кўчаси
123-уй

9.

Пахриддинов Шохжаҳон

29.08.

2008

Фарғона вилояти Фарғона тумани “Гулшан” қишлоғи “Деҳқонобод” шаҳарчаси

10.

Келдибоев Муҳаммадзоҳид

09.02.

2012

Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани “Ёр” қишлоғи “Марварид” маҳалласи 23-уй

11.

Марданов Шахриёр

25.08.

2010

Сурхондарё вилояти Олтинсой “Вахшивор” қишлоғи “Тўхтамиш” маҳалласи

12.

Базарбаева Гавҳарой

05.01.

2009

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани “Янгиобод” маҳалласи Ниҳол кўчаси 14-уй

13.

Турдиқулов Худоёрбек

07.11.

2008

Тошкент вилояти Бўка тумани “Ачамайли файз барака” маҳалласи Боғбон кўчаси
29-уй

14.

Жамилов Баходир

17.05.

2009

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри
3-микротуман 8-уй, 3-хонадон

15.

Жамилова Дурдона

24.03.

2008

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри
3-микротуман 8-уй, 3-хонадон

16.

Умурова Рухшона

12.05.

2005

Бухоро вилояти Ромитан тумани “Тарнаут” маҳалласи

 

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish