: “Соғлом она – соғлом бола” мавзусида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш.

: “Sog`lom avlod uchun” фонди Тиббий-ижтимоий маркази.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2016 йил 20 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунига ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги
Ф-4766-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, “Sog`lom avlod uchun” фонди кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари Республикамиз миқёсида ҳарбий қисмларда бўлиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар беришди.

Жумладан, Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари шифокорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, 2016 йил давомида республика бўйича жами 193 та ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий муассасалардаги 18389 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий-кўрикдан ўтганлар орасида
8516 нафари аёллар, 7944 нафари болалар, 602 нафари ўсмирлар, 1327 нафари эркакларни ташкил этди. Тиббий кўриклар билан бир қаторда мутахассислар томонидан 15127 нафар эшутувчилар учун 358 маротаба репродуктив саломатлик ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида маърузалар ўқилди.

Шунингдек, фонд томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” байрам муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказмоқда. Шунингдек 2017 йилнинг 11 январ куни соат 10:00-13:00да “Sog`lom avlod uchun” фонди Тиббий-ижтимоий маркази (Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчаси 94а-уй)да Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси тизимидаги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

“Sog`lom avlod uchun” фонди ушбу тадбирларни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Мулоҳаза билдириш