«Миллий армиямиз – ёшларнинг жасорат ва матонат мактабидир”

2018 йил 9 ва 10 январ кунлари Чирчиқ гарнизони офицерлар уйи ва Мудофа вазирлиги марказий ҳарбий клиник госпиталида "Миллий армиямиз – ёшларнинг жасорат ва матонат мактабидир” мавзусида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида жойлардаги олий ўқув юртларида, ҳарбий қисм ва маҳалларда асосан ёшлар ўртасида оммавий ватанпарварлик руҳини сингдириш, ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий муассасаларда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида бир қатор ишларни амалга оширди.Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 20 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги Ф-4766-сонли фармойиши ижросини амалга ошириш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари орқали 2017 йил давомида жойлардаги ҳарбий қисмларда бўлиб, жами 174 та ҳарбий муассасаларда бўлиб, 17 909 нафар (7931 нафари аёллар, 8732 нафари болалар, 872 нафари эркаклар) ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиб, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар беришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганига 26 йил ва Ватан химоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-5135 сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, “Соғлом авлод учун” фонди томонидан кўчма тиббий ижтимоий ёрдам бригадалари орқали ҳарбийлар оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш, турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур режага мувофиқ, 2018 йилнинг 9 январь куни Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ горнизони офицерлар саройида ҳамда 10 январь Мудофа вазирлиги марказий ҳарбий клиник госпиталида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри иштирокида маданий тадбир ўтказилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари