Тиббий кўрик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Саломатлик тиббий-санитария ёрдам поезди” шифокорлари, фонднинг Андижон вилояти худудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари шунингдек, Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Пахтаобод тумани Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан амалга оширилди.

“Саломатлик поезди” мутахассислари томонидан Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож жами 734 нафар аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга 2 334 та тор мутахассислик бўйича консултациялар берилди: (терапевт – 542 нафар, педиатр – 197 нафар, гинеколог – 245 нафар, нейрохирург – 12 нафар, лор – 328 нафар, окулист – 257 нафар, хирург – 94 нафар, невропатолог – 532 нафар, кож-венеролог – 37 нафар, онколог – 25, эндокринолог – 65). Шифокорлар томонидан касаллиги аниқланган беморларга соғломлаштириш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилиб, вилоят ва туман шифохоналарига даволаниш мақсадида йўналтирилдилар.

 Жумладан, тиббий кўрик билан қамраб олинган аҳолининг 317 нафари аёллар (улардан 182 нафари туғиш ёшидаги аёллар), 197 нафари болалар ва 274 нафари нафақадагилар, 92 нафари эса ногиронларни ташкил этди.

Шунингдек, фонднинг вилоят филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ҳамкорлигида жами 750 нафар аҳолига дори-дармон, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак, болалар тагликлари ва санитария-гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.

?????????????

?????????????

?????????????

 

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари