Соғломлаштириш дастури

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштирилмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.

2002 йилда “Sog`lom avlod uchun” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2017 йиллар давомида 338 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2017 йил давомида республика бўйича жами 146 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

“Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2017 йил давомида 174 нафар бемор болалар жарроҳлик амалиётлари ўтказилди Шу билан бир қаторда жами 49 нафар терининг куйиш асоратлари бўлган бемор болалар пластик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

2018 йил 14 феврал куни соат 10:00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:00дан 11:00гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да Ресбуликамизнинг турли ҳудудларидан 15 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди.

Шунингдек 18 феврал куни соат 06:00да Германия Республикасидан 11 нафар соғломлаштирилган болалар юртимизга қайтиб келишади.

“Sog`lom avlod uchun” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

 

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари