“Санъат ғунчалари” республика танлови

Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги
ПҚ-2435-сон “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги, 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сонли “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамкорлигида 2018 йил 24-26 март кунлари “Санъат ғунчалари” Республика танловини, 2018 йил 10-15 май кунлари эса дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги бўйича “Санъат ғунчалари” II танлови халқаро миқёсда ўтказилаётганлиги бунинг ёрқин мисолидир.

24-26 март кунлари анъанавий ўтказилиб келинаётган ёш мусиқачилар ўртасидаги навбатдаги “Санъат ғунчалари” Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабларида таълим олувчи, вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 126 нафарга яқин ёш иқтидорли мусиқачилар ўзаро беллашдилар. Танлов Республика ихтисослаштирилган мусиқа санъат академик лицейида зарбли ва дамли чолғу асбоблари (флейта, гобой, кларнет, фагот, саксафон-альт, труба, валторна, тенор-баритон, туба)да ижро йўналиши кичик гуруҳ 11-13 ёшли, катта гуруҳ 14-15 ёшгача бўлган мусиқачилар бор иқтидорларини сарфлаб ўз маҳоратларини намоён этадилар. Иштирокчилар тажрибали ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб борилди.

2018 йил 24 март куни соат 10:00 – 11:00да танловнинг очилиши.

соат 11:30 – 12:00 да танловнинг қуръа ташлаш маросими.

соат 12:00 – 15:00 да I босқич. Танлов иштирокчиларини тинглаш белгиланган залларда (катта гуруҳ иштирокчиларидан бошланди.)

соат 15:00 – 18:00 да – Танловнинг кичик гуруҳ иштирокчиларини тинглаш бошланди.

25 март куни соат 09:00 – 18:00 да II босқич. Танлов иштирокчиларини тинглаш. Шунингдек, Казаков Виктор “Маҳорат дарси”ни ўтказди (дамли чолғулар бўйича).

26 март куни соат 09:00  – 14:00 да Аваз Исомов, Равшан Нигматовлар “Маҳорат дарси”ни ўтказадилар (Саксафон, габой).

соат 14:00да танлов ғолибларини тақдирлаш ва якуний концерт (катта зал).

Кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. Чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшларни жалб этиш орқали юқоридаги санъат турларини кенг тарғиб этишдир. Ишонамизки, бу каби тадбирлар ёш истеъдодларга имконият эшикларини очиб беради.

Фестивал ташкилий қўмитаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish