“САЛОМАТЛИК” поезди олис манзиллар сари

Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) аҳоли учун “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшаётганларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун “Соғлом авлод учун” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларига Тошкент – Қорақалпоғистон – Жаслиқ – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди акцияси 19-27 апрел кунлари ташкил этиш режалаштирилди.

Маълумот ўринида айтиб ўтиш жоизки, 2018 йилнинг 16-21 январ кунлари Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида Андижон вилоятига “Саломатлик” поезди ташкил этииб, тиббий мутахассислар томонидан 734 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари (200 дона) ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига алоҳида кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат жами 1 млрд. 312 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди. Шунингдек, жорий йилнинг 21-29 март кунлари Тошкент–Тинчлик–Конимех–Кара-ката–Мустақиллик–Бузоубой–Учқудуқ II–Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди. Навоий вилоятига амалга оширилган “Саломатлик” поезди акцияси давомида мутахассислар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1 923 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 2 425 нафар аҳолига ҳамда 14 та ташкилот, муассасаларига 491 млн. сўм миқдоридаги озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий жиҳозлар, санитария-гигиена воситалари, оёқ кийимлар, буклет, тиббий анжом, ортопедик мослама, ногиронлик аравачаси, ҳасса, уй рўзғор буюмлари, ўйинчоқ ва китоблардан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 19 апрел куни соат 18:05 да Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами умумий қиймати 2 млрд. 844,9 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Қорақалпоғистон, Жаслиқ, станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Тадбирдан кўзданган асосий мақсад экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдир.

Тадбир ҳомийлари: ГФРнинг “Friedensdorf International” ва “Tovarish-Hilfe fuer kinder” ташкилотлари, АҚШнинг “Resource and Policy Exchange”, “AmeriCares”, “Toms Shoes” ташкилотлари, “Sharq nashryoti” АЖ, “Jahon invest plast” МЧЖ, Республика “Ҳунармандлар” уюушмаси, “Chori plast” МЧЖ, “Agro bio kimyo” МЧЖ, “Best care industries” МЧЖ, “B.H.T” МЧЖ, “NAVRO`Z-PTK” МЧЖ ва бошқалар.

“Соғлом авлод учун” фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish