“Менинг қарашим-менинг дунёим” лоиҳаси


“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ўз Низомида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, “L’OCCITANE” (Франция) Фондининг Ўзбекистондаги ягона дистрибьютри ЯТТ “Фатеева Ю.В.”лар ўртасидаги 2017 йил 1 ноябрда имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида “Менинг қарашим-менинг дунёим” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳамкорлик шартномасига биноан Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникаси ва Республика офтолмологик клиник шифохонасининг мутахассислари ҳамда “Соғлом авлод учун” фонди вакили билан ҳамкорликда 2018 йилнинг февраль-март ойларида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги 1 ва 4-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва Юқори Чирчиқ туманидаги 1, 7 ва 19-сонли умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган 1 000 нафар ўқувчиларини офтолмологик тиббий кўрикдан ўтказилдилар. Тиббий кўрик жараёнида ҳар бир болага керакли маслаҳатлар берилди.

“Менинг қарашим – менинг дунёим” лойиҳаси доирасида офтолмологик тиббий кўрик натижалари асосида 325 нафар ўқувчиларга (Ўрта Чирчиқ тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 17 нафар, 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида 61 нафар, Юқори Чирчиқ туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 74 нафар, 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида 90 нафар, 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида 83 нафар) кўзойнаклар таёрланиб, 2018 йилнинг 11 май куни соат 11 00 да Тошкент вилоятининг Юқори Чирчик туманидаги “Дўстлик” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур кўзойнакларни танатанали тарқатиш маросими ўтказилади.

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish