Абдуразоқова Салима Махмудовнанинг “Орзулар қай томон етаклар” номли шахсий расмлар кўргазмаси

Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.

“Соғлом авлод учун” фонди ёшларни маданий-маърифий тадбирлар орқали тарбиялаш ишларига улкан хисса қўшиб келмоқда. Жумладан, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Республика миқёсидаги “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови, мактабгача таълим муассасаси ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Ер куррасида тинчлик” номли кўрик-танловлар бунинг яққол мисолидир.


Мазкур тарбиявий ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Бадиий академияси, “Соғлом авлод учун” фонди ва Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида 2018 йилнинг 12 май куни соат 15 00 да Тошкент фотосуръатлар уйида Абдуразоқова Салима Махмудовнанинг “Орзулар қай томон етаклар” номли шахсий расмлар кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди.

Кўргазмада рассомнинг портерт, пейжаз, натюморт ва саҳна жанрлардаги турли-туман асарлари тақдим этилган. Ёрқин рангларга бой асарларда она юртга, унинг ва меҳнатсевар халқига бўлган юксак мухаббат ўз ифодасини топган.

Кўргазма муаллифи тўғрисида маълумот

Муаллиф шахсий мукаммалликга элтувчи ва ички туйғуларни ифода этиш йўлларини излаб биринчи бор 65 ёшида қўлига мўйқалам олади.

Салима Махмудовна бетакрор шодлик ва қуёш нурларига тўйинган матодаги ўзининг рангбаранг пейзаж, гуллар акс этган натюрморт каби асарлари билан бизни ўраб турган тибиат билан мулоқотлашиш бахтини инсонларга улашади.

Ўзбекистон Бадиий академиясининг марказий залида 2000  ва 2005  йилларда ташкил этилган муаллифнинг дастлабки кўргазмалари муваффақиятга эришди. Шунингдек, 2010 йил Тошкент шаҳридаги “Зарқайнар” миллий санъат марказида ташкил этилган кўргазма ҳам санъат ихлосмандлари томонидан илиқ кутиб олинди.

Салима Махмудовна – Ўрта Осиё Давлат университети (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факултетини битирган. Олий муассасани тамомлагандан сўнг собиқ УзССР Фанлар Академиясининг илмий ходими сифатида фаолият юритган. 1970  йилдан 1986  йилгача Ўзбекситон амалий санъат музейининг директори лавозимида фаолият олиб бориши давомида Салима Махмудовна музейнинг ривожи, музей фондини бойитишга ҳамда халқ рассомлари ва моҳир санъат усталарини қўллаб-қувватлашга улкан хисса қўшди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни ташкиллаштиришда кўмаклашган барча ташкилотчиларга, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўзининг чуқур миннатдорчилигини изҳор этади.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари