Аҳоли саломатлиги йўлида (Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали делагациясининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши)

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июнда тасдиқланган 10/1-2993-сонли ташриф Дастури асосида жорий йилнинг 15-22 июн кунлари Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари (15 нафар терапевт, педиатр, нефролог, гастроэнтеролог, оториноларинтолог, реабилитолог, фармацевт ва тиббиёт ҳамширалари бошқа мутахассислар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида жумладан, 16 июн куни 09:00-18:00 гача Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент қўрғонидаги “Ариранг” қариялар уйида, 18-20 июн кунлари 08:00-18:00 гача Навоий шаҳридаги “Ханжин Групп” комплекси биносида ҳамда 21 июн куни соат 08:00-18:00 гача “Sog`lom avlod uchun” фонди Тиббий-ижтимоий маркази (Тошкент шаҳри Шароф Рашидов кўчаси 94а-уй)да аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2017 йилнинг сентябр ойида ҳам Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 1 175 нафар аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Ин Ха Университети госпитали ва “Sog`lom avlod uchun” фонди ўртасидаги ўзаро алоқалар 2011 йилда йўлга қўйилган.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари