“Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти делегацияси юртимизда меҳмон бўлишади.

Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидорли ва қобилиятлиларини саралаб олиб, уларга барча шарт–шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди томонидан иқтидорли болаларни қўллаб қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида, бир қатор Республика ва Халқаро миқёсида танловлар ўтказилиниб келинмоқда. Жумладан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди  Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти ҳамкорликда кўзи ожиз, имконияти чекланган болаларни санъат ва мусиқага қизиқтириб, уларнинг ичидан энг иқтидорлиларини танлаб олиш учун кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида “Sog`lom avlod uchun”  Фонди ҳамда "Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Фонд ҳамкор халқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Жумладан,  “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти билан бир неча хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу хайрия ташкилоти делигацияси Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари Т.К.Нарбаева томонидан тасдиқланган 2018 йил 4 октябр кунги №10/1-804-сонли  Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти делегациясининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши Дастури”га кўра жорий йил 21-28 октябр кунлари, юртимиздаги меҳрга муҳтож,  ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва хайрли ишларни кўриш, улар учун хайрия концертлари уюштириш  истагида юртимизга ташриф буюришмоқда.

22 октябрь куни соат 10:00дан–12:00 га қадар делегация аъзолари томонидан Тошкент вилояти Юқори–Чирчиқ туманидаги  “Ариранг” қариялар уйида хайрия концерти ташкил этилиши, 23 октябрь куни соат 10:30 дан–12:00 гача  “Siloam Center for the Blind” халқаро ташкилоти делегацияси Тошкент шаҳри Яшнобод тумани (Паркент кўчаси 20–уй )да Кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида бўлиши,  ва у ерда хам кўзи ожиз болалар учун хайрия концерти бўлиб ўтиши концерт дастурига киритилган. 24 октябрь куни соат 18:00 да бўлиб ўтадиган А.Навоий номидаги Давлат катта Академик театрида делегация иштирокчилари томонидан хайрия концерти ташкил этилмоқда. Ушбу концерт Дастури таклифномалари бепул тарқатилади ва барчангизни ушбу концерт дастурига таклиф этамиз. Мурожаат учун телефон: (371) 233-02-89.

25 октябрь куни соат 10:30 дан–12:00 гача делегация иштирокчилари Корея элчихонаси қошидаги таълим марказида бўлишиб, у ерда ҳам хайрия концерти бўлиб уюштиришни режалаштирмоқда. 26 октябрь куни соат 10:30 дан – 12:30 гача делегация иштирокчилари Тошкент вилояти Янгийўл тумани (Камолот кўчаси 5-уй)даги 70-сонли имконияти чекланган болалар мактабида хайрия концерт дастурлари ташкил этилади.

            “Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради. 

Sog`lom avlod uchun” фонди

тел.: (97) 385-07-12, факс: (371) 233-02-89, www.sau.uz

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари