“Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти саховат тадбирларини ўтказмоқда

Мамлакатимизда​ ёшларни етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, иқтидор ва қобилиятини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда кўзи ожиз, имконияти чекланган болаларни санъат ва мусиқага қизиқтириб, уларнинг ичидан энг иқтидорлиларини танлаб олиш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Худди шундай ҳамкорликдаги тадбирлардан бири – Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариранг” қариялар уйида хайрия концерти ташкил этилди.

Концерт дастури нуроний отахон ва онахонларда катта таассурот қолдирди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти томонидан кекса авлод вакилларига эсдалик совғалари топширилди.

Хайрия лойиҳаси давом этмоқда.

Javob berish