«Соғлом авлод учун» Халқаро хайрия фонди ҳудудий филиаллари раҳбарлари йиғилиши

Жорий йилнинг 11 декабрь куни “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳудудий филиаллари раҳбарлари  йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Фонд бошқаруви раиси С.Т.Инамова кириш сўзи билан очиб, “Соғлом авлод учун” фонди фаолиятининг 2018 йил давомида бажарилган ишлари тўғрисида, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури борасида маъруза қилди. 

Йиғилишда шунингдек,  “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди Бошқарувининг 2018 йил давомидаги фаолияти юзасидан кенгайтирилган йиғилишда қуйидагилар муҳокама қилинди:

-Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Респубикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси;

-Ўзбекистон Республикаи Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПФ-5590-сонли Фармони;

-Фонднинг 2018 йил давомида олиб борган фаолияти тўғрисида Фонд бошқарув раиси маърузаси ҳамда  Фонднинг бўлим бошлиқлари, Тиббий ижтимоий марказ раҳбари ва ходимлари  томонидан ҳисоботлар;

-2018 йил давомида Марказий аппарат ва унинг худудий филилалари фаолиятини тубдан текшириш мақсадида Республика Бош Прократураси ходимлари томонидан олиб борган текширувлар ва натижалар;

-Фонд ва унинг ҳудудий филилалари томонидан жаб қилинаётган мурувват юклари ва ҳомийлик маблағларининг самарали  ва мақсадли ишлатилиши ҳамда назорат ишлари муҳокамаси;

– Фонд ва унинг худудий филиаллари балансидаги асосий воситаларни ҳисоб-ҳисоботини юритиш, инвентаризация қилиш, кирим-чиқим ҳисоби каби масалаларини бухгалтерия тўғрисидаги қонун ва қонун ости хужжатларига мувофиқ олиб бориш масалалари;

-Фонд ва унинг ҳудудий филилалари раҳбарлари ва ҳисобчилари томонидан олиб борилаётган молиявий ишларни юритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилаотларини  ва фуқоролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига ўз давлат грантларини топшириш масалалари;

-Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабордор қилиш тартиби тўғрисидаги Низоми ва унда кўрсатилган дастур жадвали муҳокамаси;

-Фонд томонидан олиб борилаётган режали чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажариш ва йўлга қўйиш масалалари.

-2018 йил 8 майда тасдиқланган “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Васийлик Кенгаши мажлисининг 9-сонли баёнининг 11- банди ижроси юзасида фонднинг фаолият юритмаётган туман (шаҳар)лар таянч пунктлари фаолиятини тугатиш ҳамда фонднинг ҳудудий филиалларига фаолияти тугатилган таянч пунктларининг функцияларини юклаш ва уларнинг штат бирликларини филиалларга ўтказиб бериш масалалари;

-Фонднинг худудий филилалари раҳбарлари олиб бораётган иш фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ой давомида вилоят хокимлик соатларида ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаларида ўз маърузалари билан иштирок этиш масалалари;

-Фонд ва унинг ҳудудий филиалларидаги тиббий ижтимоий патронаж ёрдами фаолияти натижалари, юритаётган иш жадвали ҳамда олиб бораётган тарғибот ва ташвиқот ишларини Низомда белгиланган тартибда юритиш ва такомиллаштириш масалаллари кўриб чиқилди.

Javob berish