14 январь «Ватан ҳимоячилари куни» байрамини муносиб нишонланмоқда.

Маълумки, узоқ йиллардан буён Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан жойлардаги олий ўқув юртларида, ҳарбий қисм ва маҳаллаларда асосан ёшлар ўртасида оммавий ватанпарварлик руҳини сингдириш, ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий муассасаларда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 2017 йил 7 декабрдаги ПФ-5136-сонли буйруғига асосан "Sog'lom Avlod uchun" Фонди тиббий-ижтимоий бригадалари мутахассислари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда 2018 йил мобайнида 135 та ҳарбий қисмда жами 10 189 нафар ҳарбийлар оиласини, шу жумладан, 4688 нафар хотин-қиз, 4831 нафар бола ва 266 нафар ўсмирларни  тиббий-кўрикдан  ўтказдилар. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий ҳарбий ўқув юртларида 8074 ўқувчини қамраб олган ҳолда, жами 241 марта маърузалар ўқилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганига 27 йил ва Ватан химоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-5413 сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Фонд томонидан кўчма тиббий ижтимоий ёрдам бригадалари орқали ҳарбийлар оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш, турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур режага мувофиқ, 2019 йилнинг 10 январь Ўзбекистон Қуролли кучлари Академиясида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри иштирокида маданий тадбири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида, уларда ота-она, оилага, қолаверса Ватан олдидаги жавобгарликларини оширишга қаратилган.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish