«Ер куррасида тинчлик»

Ҳар йили мунтазам равишда 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказиладиган тадбирлардан бири Республикамиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танловидир. Ушбу кўрик-танлов 2019 йил 23 майдаги 14-14/1-329-сонли “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ташкил этиш тўғрисида”ги баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказилиб келмоқда.

Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказилди. Кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарабияланувчилари қатнашишди. Улардан 100 дан ортиқ расмлар вилоят босқичларида аниқланди. Шундан, 9 нафар ғолиблар ва 9 нафар номинациялар бўйича ғолибларнинг энг яхши ишлари 2019 йил 3 июнь куни соат 11:00 да Тошкент фотосуратлар уйи (манзил: Тошкент шаҳри Истиқбол кўчаси 4-уй, мўлжал: метронинг “Амир Темур ҳиёбони” бекати)да танловнинг якуний босқичида эълон қилинди. Расмлар таниқли профессионал рассомлардан ташкил топган юқори малакали ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Танлов 3 та ёш категорияси бўйича ўтказилди: 3 ёшдан – 6 ёшгача, 7 ёшдан – 11 ёшгача, 12 ёшдан – 15 ёшгача. Шунингдек, тадбир доирасида “Қизалоқ” болалар ашула ва рақс гуруҳи, пантомима актерлари ҳамда Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг оркестр жамоалари чиқишлари намойиш этилди.

Мазкур танловда, иштирокчилар ўзларининг ижод намуналари билан юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини баён қилишди. Танловнинг номланиши ҳам бежизга эмас. Чунки, Ер куррасида тинчлик бўлишини ҳамма хоҳлайди, ана шу эзгу истак оғушида вояга етган ҳар бир бола табиийки, тинчлик ва осойишталикнинг қадрини англаб, унга ўз ҳиссасини қўшишни истайди. “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танлови болаларнинг ижод дунёсига қадам қўйишлари учун қайсидир маънода замин яратади. Болаларнинг ижод намуналарини кузатар эканмиз, ҳар бир бола бир олам эканлигига амин бўлдик. Ўз расмлари орқали улар дунёга, Ватанимизга тинчлик тилашмоқда гўё.

1 1 ўрин Норбоева Жасмина                  Жиззах вилояти, Пахтакор тумани.                   МТМ №10 тарбияланувчиси.  
2 2 ўрин Ботирова Кумушхон Фарғона вилояти, Учкўприк тумани.             МТМ №9 тарбияланувчиси.  
3 3 ўрин Абдуллаева Мубина                Фарғона вилояти, Риштон тумани.             МТМ №30 тарбияланувчиси.  
7 ёшдан 11 ёшгача
4 1 ўрин Жамолов Миркамол Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,  “Баркамол авлод” болалар маркази.  
5 2 ўрин Кожимерова Алина             Самарқанд вилояти.  МТМ №29 тарбияланувчиси.  
6 3 ўрин ТиркашевЎлмасбек Сирдарё вилояти, Сардоба тумани.              13-сонли  мактаб.  
12 ёшдан 16 ёшгача
7 1 ўрин Искандаров Бексултон Жиззах вилояти, Жиззах шаҳари.  13-сонли мактаб.  
8 2 ўрин Насруллаева Малика Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.     3-сонли мактаб.  
9 3 ўрин Файзиева Нигора Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, 47-сонли мактаб.  
Наминациялар.
3 – 6 ёшлилар ўртасида 
10 “Энг ёш иштирокчи” Ёрбеков Хўжабек Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳари.  “Баркамол авлод” болалар маркази.  
11 “Энг чиройли тинчлик тассавури” Абдуллаева Мубина                Фарғона вилояти, Риштон тумани.             МТМ №30 тарбияланувчиси.  
7 – 11 ёшлилар ўртасида 
12 “Энг нафис ижодкор” Ким Виктория Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,  “Баркамол авлод” болалар маркази.  
13 “Энг чиройли тинчлик тасаввури” Эгамбердиев Иқболжон Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, 37-сонли мактаб. “Баркамол авлод” болалар маркази.  
12 – 16 ёшлилар ўртасида 
14 “Энг намунали тасвирий санъат” Хабибуллаев Абдулазиз Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани.      19-сонли мактаб.  
15 “Энг чиройли тинчлик тасаввури” Бектошова Зебунисо Жиззах вилояти, Пахтакор тумани.         31-сонли мактаб.  
"Кўргазма дебютидаги энг яхши ижодий иш"
16 Насуллаева Малика Ботир қизи Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.     3-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси.  

 Жиззах вилояти Зомин тумани вакиласи Тошпулатова Муслима 3-6 ёшли болалар ўртасида ГранПри соҳиби бўлди.

Javob berish