“САЛОМАТЛИК” поезди олис манзиллар сари

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) аҳолиси учун “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Соғлом авлод учун” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларига 2019 йилнинг 21 – 27  сентябрь кунлари Тошкент – Тўрткўл – Мискен –– Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди.

Маълумот ўринида айтиб ўтиш жоизки, 2019 йил 21-27 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси учун Тошкент – Тўрткўл – Мискент  – Тошкент  йўналишларида “Саломатлик” поездлари ташкил этилди. Ушбу “Саломатлик” поездларининг мутахассислари томонидан аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига,ногиронлар аравачалари, дори – дармон, санитария-гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами тарқатилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 2019 йил 21 сентябрь куни соат 18:03 да Тошкент Марказий Шимолий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг ҳудудий кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, кийим-кечак, оёқ кийимлар ҳамда дори-дармон, тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари ва ногиронлик аравачаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

Мазкур саломатлик поезди ўз режасига мувофиқ кўзда тутилган станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг  ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ёрдам кўрсатилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир ҳомийлари: ГФРнинг “Friedensdorf International” ташкилоти, АҚШнинг “Resource and Policy Exchange”, “AmeriCares”, “Toms Shoes” ташкилотлари, “Jahon invest plast” МЧЖ, AGRO BIO KIMYO МЧЖ,“NAVRO`Z-PTK” МЧЖ ва бошқалар.

“Соғлом авлод учун” фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish