ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти

Ироқ давлатидан қайтган 64 нафар болалар пайшанба куни Тошкент маҳаллий аэропортида кутиб олинди, маълум қилди УзА.

Ўзбекистон президенти топшириғига кўра, махсус тузилган ишчи гуруҳ томонидан Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда Ироқ давлати ҳудудида оғир шароитда қолаётган 64 нафар болани республикага қайтаришга муваффақ бўлинди. 

«Меҳр 2» дея номланган мазкур инсонпарварлик операцияси доирасида юртимизга олиб келинган 39 нафар ўғил ва 25 нафар қиз болаларнинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган болалар бор.

Ишчи гуруҳ томонидан айни пайтда турли хил халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқароларининг тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солганликлари учун Ироқ давлатида 10−20 йил муддатларга озодликдан маҳрум этилган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилди ва фарзандларини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича уларнинг розиликлари олинган. Таъкидлаш лозимки, ушбу аёллар турмуш ўртоқларининг айримлари айни пайтда халқаро террористик ташкилотлар сафида қолаётган бўлса, бир қисми жанговар ҳаракатлар давомида аянчли ўлим топишган, қолганлари эса Ироқ ва Сурия қамоқхоналарда жазо ўташмоқда. 11 октябрь куни ЮНИСЕФ халқаро болалар Фонди делегация вакиллари Соғлом авлод фондига ташриф буюришти. Ва ташриф давомида давлатлар ўртасидаги келгуси ҳамкорлик масасалалари муҳокама қилинди.

Javob berish