“Heart to heart” (Корея Республикаси) халқаро хайрия ташкилоти

Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, иқтидорли ва қобилиятлиларини саралаб олиб, уларга барча шарт–шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан иқтидорли болаларни қўллаб қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида, бир қатор Республика ва Халқаро миқёсида танловлар ўтказилиниб келинмоқда. Жумладан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Heart to heart” хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда аҳолининг офтолмологик тиббий кўригини ўтказилб келмоқда.

Мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида “Sog`lom avlod uchun” Фонди ҳамда “Heart to heart” хайрия ташкилоти томонидан Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Фонд ҳамкор халқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 окбтябрда  тасдиқланган 10/1-582-сонли ташриф Дастури доирасида жорий йилнинг 18 – 24 октябрь кунлари “Heart to heart” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан, Бухоро вилояти кўп тармоқли марказида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Бухоро вилояти кўп тармоқли марказида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилиш муддатлари:

  • 19 октябрь соат 10:30 – 18:00;
  •  20 октябрь куни соат 09:00 – 18:00;
  • 21 октябрь куни соат 09:00 – 18:00;
  • 22 октябрь куни соат 09:00 – 18:00
  •  

       

 

 

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish