“Соғлом она соғлом бола”

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Бунинг учун республикада бир қатор умумдавлат чора-тадбирлар амалга оширилиб, булар она ва бола соғлигини яхшилаш, туғма ва ирсий касалликлар натижасида келиб чиқувчи ногиронликни олдини олишда махсус хизматни ривожлантириш билан боғлиқ.

Тиббий генетик хизматни такомиллаштирмасдан, ҳомилада ривожланиш нуқсонларини аниқлаш учун туғруққа қадар диагностикани ва чақалоқларда ирсий касалликларга скрининг текширувларини  ўтказмасдан туриб болалар ўлим кўрсаткичини, болаликдан ногиронлик кўрсаткичларини камайтиришга эришиб бўлмайди.

Ушбу муаммони нафақат тиббий балки ижтимоий муаммо бўлганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамасининг 140-сонли Карорига биноан 1998 йилда болаларда ирсий касалликлар натижасида келиб чиқувчи ақлий заифликни олдини олиш ҳамда ҳомилани туғма ривожланиш нуқсони билан туғилиш хавфини аниқлаш учун ҳомиладор аёлларни текширувдан ўтказиш максадида «Она ва бола скрининги» Давлат дастури кабул қилинди хамда у 5 йилга мўнжалланган бўлиб бир қатор комплекс тадбирларни ўз ичига камраб олди.

 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 25 декабрдаги ПП-3440 – сонли Қарори ижросини таъминлаш учун фонд томонидан ўтган йиллар давомида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Фонд бир неча йиллардан бери хорижий халқаро ташкилотлар билан биргаликда юртимиздаги Скрининг марказлари моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида тиббиёт жиҳозлари ва болалар учун махсус озуқа маҳсулотларини хориждан олиб келмоқда.

Жорий йилнинг 25 октябр Республика Она ва бола скрининг марказига “Соглом авлод учун” Фонд томонидан тақдим этилаётган диагностик реагентлар ва сарф материаллари тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ташкилий жиҳатдан скрининг марказлар 13 та минтакавий ва Республика скрининг марказидан (Тошкент шаҳрида) ташкил топган ҳамда республика бўйича чақалоқлар ва ҳомиладор аёлларни скрининг текширувлари билан қамраб олган.

 Жорий йилнинг барча скрининг марказлар қўшимча 13 та ультратовуш аппаратлари билан жиҳозландилар. Бу эса ўз навбатида ҳомиладорларни ультратовуш текширувлари билан қамраб олиш фоизини оширишга ва ҳомилада туғма нуқсонларни аниқлашнинг имконини беради.

Олиб борилган чора-тадбирлар самарасида мамлакатимизда туғма нуқсони бор болалар дунёга келиши 2000 йилга қараганда 1,8 баробар камайгани кузатилмоқда.

Ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда нуқсонларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун республика ва минтақавий скрининг марказлари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида 499584 нафар янги туғилган чақалоқлар ВГ (туғма гипотиреоз) ва 499584 нафари ФКУ (фенилкетонурия) касаллигига скрининг текширувларидан ўтказилди. Текширув натижасига кўра 6717 нафар чақалоқларда туғма гипотиреоз ва 3151 нафарида фенилкетонурия касаллигига мойиллиги борлиги аниқланди. Уларга Республика Скрининг маркази ва унинг филиаллари орқали бепул дори-дармон ва шифобахш болалар озуқалари берилмоқда.

Ушбу Давлат дастурини амалга ошириш учун 90,0 миллион сўм ва 30 миллион 840,4 минг АҚШ доллари йўналтириш режалаштирилган, шундан Давлат бюджетидан 28,0 миллион 466,9 минг АҚШ доллари ва Фонд Бюджетидан 90 миллион сўм, 2 миллион 375 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.

Жорий йилнинг 23 октябрь холатига кўра Фонд томонидан 2019 йилга мўлжалланган ушбу Давлат дастурини амалга ошириш бўйича куплаб ишлар қилинди, Ҳусусан, йил давомида Республиканинг скрининг марказларида диагностик реагентлар ва сарфланадиган материаллар тўлиқ ҳажмда режалаштирилди. Бундан ташқари, Фонд давлат дастурини амалга ошириш  доирасида жорий йил охирига қадар инсонпарварлик ёрдами кўринишдаги сарф материаллари етказиб беришни режалаштирилмоқда.

  Скрининг – бу туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш учун аҳолининг катта қисмини текширувдан ўтказиш.

  Скрининг марказининг асосий мақсади – ирсий касаллик билан туғилган болаларга махсус тиббий-генетик хизмат кўрсатиш ва ҳомилани ривожланиш нуқсони ёки ногиронлигига олиб келувчи касалликлар билан туғилишини олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларни текширувдан ўтказишдан иборат.

  Скрининг марказлар замонавий юқори технологияли тиббий жиҳозлар ва малакали ходимларга эга бўлиб, қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб боради:

  1. пренатал (туғруққача бўлган) даврда ҳомилада ривожланиш нуқсонини аниклаш;
  2. янги туғилган чақалоқларни туғма гипотиреоз ва фенилкетонурия  касалликларига оммавий скрининг ўтказиш;
  3. ирсий ва туғма касаллик билан туғилганларга ва шундай фарзандлари бор оилаларга тиббий-генетик маслаҳат бериш;

   Пренатал ташхислаш ҳомиладорлик вақтида ҳомила саломатлигини аниқлашга имкон беради. Пренатал текширувнинг асосий мақсади ҳомила соғлиғини аниқлаш, яъни тугма нуқсонли ва ногиронликка олиб келувчи касалликлар билан болалар туғилишни олдини олишдан иборат.

   Туғма гипотиреоз ва фенилкетонурияга  оммавий неонатал скрининг текширувлар ўтказиш республикада туғилган барча чақалоқларда амалга оширилмокда. Скрининг текширувлари натижасида аниқланган касал болалар скрининг марказларида диспансер назоратига олиниб, дори-дармонлар ва махсус шифобахш таомлар билан таъминланмокда.

  Тиббий-генетик маслахат генетик, невропатолог, эндокринолог ва гинекологлар билан амалга оширилади.

  Тиббий-генетик маслахатга асосий кўрсатма бўлиб туғма ривожланиш нуқсони ва ирсий касаллик сабабини аниқлаш, оилада ирсий касаллик билан касалланган бемор бўлганда ота-оналарни тиббий-генетик кўрикдан ўтказишдан иборат. 

Дастурни амалга ошириш  бўйича кўрилаётган чора – тадбирлар мамлакатимиз аҳолиси ўртасида ирсий  ва тугма кассаликлар туфайли болалар ногиронлигини камайтиришга ёрдам бермоқда.

Соғлом авлод туғилиши учун шароит яратишга қаратилган скрининг марказларининг янада ривожланиши мамлакатимиз генофондини сақлашга ёрдам беради.

 “Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди тадбир ёритилишида амалий ёрдамини аямаган оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish