Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш

Маълумки, узоқ йиллардан буён Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан жойлардаги олий ўқув юртларида, ҳарбий қисм ва маҳалларда асосан ёшлар ўртасида оммавий ватанпарварлик руҳини сингдириш, ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий муассасаларда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.

Сизга маълумки, узоқ йиллардан буён Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан жойлардаги олий ўқув юртларида, ҳарбий қисм ва маҳалларда асосан ёшлар ўртасида оммавий ватанпарварлик руҳини сингдириш, ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий муассасаларда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганига 28 йил ва Ватан химоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-5529 сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Фонд томонидан кўчма тиббий ижтимоий ёрдам бригадалари орқали ҳарбийлар оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш, турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур режага мувофиқ, 2020 йилнинг 13 январь куни соат 11:30да Ўзбекистон Қуролли кучлари Академиясида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри иштирокида маданий тадбири бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида, уларда ота-она, оилага, қолаверса Ватан олдидаги жавобгарликларини оширишга қаратилган.

Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish