Ватан ҳимоячилари куни

Маълумки, узоқ йиллардан буён Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан жойлардаги олий ўқув юртларида, ҳарбий қисм ва маҳалларда асосан ёшлар ўртасида оммавий ватанпарварлик руҳини сингдириш, ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий муассасаларда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 2019 йил 13 декабрдаги П-5529-сонли буйруғига асосан "Sog'lom Avlod Uchun" Фонди тиббий-ижтимоий бригадалари мутахассислари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда 2019 йил мобайнида 140 та ҳарбий қисмда жами 15 130 нафар ҳарбийлар оиласини, шу жумладан, 6729 нафар хотин-қиз, 6874 нафар бола ва 512 нафар ўсмирларни  тиббий-кўрикдан  ўтказдилар. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий ҳарбий ўқув юртларида 12517 ўқувчини қамраб олган ҳолда жами 321 марта маърузалар ўқилди.

Фонд томонидан турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур режага мувофиқ, жорий йилнинг 8 январ соат 09:00дан 14:00га қадар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тиббий ижтимоий марказида(Адрес Юнусобод тумани, Ш.Рашидов махалласи, 94 а уй) ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун (ижтимоий химояга муҳтож аҳоли қатламини) чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида, уларда ота-она, оилага, қолаверса Ватан олдидаги жавобгарликларини оширишга қаратилган.

Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари