Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганига 28 йил ва “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” Ф-5529-сонли Фармойиши таъминлаш юзасидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг худудий филиаллари томонидан ўтказилган тадбирлар бўйича ХИСОБОТИ

Фонднинг Марказий Аппарати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 2019 йил 13 декабрдаги П-5529-сонли буйруғига асосан "Sog'lom Avlod Uchun" Фонди тиббий-ижтимоий бригадалари мутахассислари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда 2019 йил мобайнида 140 та ҳарбий қисмда жами 15 130 нафар ҳарбийлар оиласини, шу жумладан, 6729 нафар хотин-қиз, 6874 нафар бола ва 512 нафар ўсмирларни  тиббий-кўрикдан  ўтказдилар. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий ҳарбий ўқув юртларида 12517 ўқувчини қамраб олган ҳолда жами 321 марта маърузалар ўқилди.

Фонд томонидан турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур режага мувофиқ, жорий йилнинг 8 январ “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тиббий ижтимоий марказида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида, уларда ота-она, оилага, қолаверса Ватан олдидаги жавобгарликларини оширишга қаратилди.

Фонднинг Корақалпоғистон Республикаси худудий филиалли Фонд тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси шифокорлари томонидан Нукус шахри шимолий – ғарбий, харбий округи, Нукус тумани Орнек 1-чи овул фуқаролар йиғини 71181 сонли ҳарбий округларида хизматчиларининг оила аъзоларини замонавий диагностика ва даволаш -ускуналаридан фойдаланган ҳолда чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

Фонднинг Бухоро вилояти худудий филиалли 2020 йил 9 январ куни фонд тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси шифокорлари томонидан Қоракўл туман №99233 сонли харбий қисм оила аъзоларини чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди хамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш буйича давра сухбатлари ўтказилди.

Фонднинг Жиззах вилояти худудий филиалли Тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси томонидан Ш.Рашидов туманида жойлашган 25931- сонли харбий қисм харбий хизматчиларининг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан давра сухбати ўтказилди.

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиалли томонидан “Соғлом авлод учун” Фонди тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси шифокорлари томонидан 2019 йил 20 декабр куни 6–чи сонли чегара пости ва Хазарасп туман мудофаа ишлари бўлими, 27 декабр куни 5–чи сонли чегара пости ва Боғот тумани мудофаа ишлари бўлими, 2020 йил 7-10 январ кунлари 53008 сонли харбий қисм, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Урганч темурбеклар мактаби, 14-16 январ кунлари 9203,7260,55159,9009-сонли-харбий қисмлар, Урганч харбий прокуратураси харбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, ҳамда улрга “Соғлом турмуш тарзи”, “Репродуктив саломатлик” ва бошқа мавзуларда давра суҳбатлари олиб борилди.

Фонднинг Сирдарё вилояти худудий филиалли томонидан 2020 йил 7 январ куни Янгиер шаҳар 9254 сонли харбий қисмда фонд тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси шифокорлари томонидан замонавий диагностика ва даволаш – ускуналаридан  фойдаланган холда харбий хизматчиларнинг оила аъзоларини чуқур тиббий кўрикдан  ўтказилди хамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш буйича учрашув ва давра сухбатлари ўтказилди.

Фонднинг Самарқанд вилояти худудий филиалли Тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси шифокорлари ва хамкор ташкилотлар томонидан замонавий диагностика ва даволаш–ускуналаридан фойдаланган холда ,харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли даволаш ва соғломлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, Каттакўрғон шаҳар 02855 сонли, Самарқанд шаҳар 13060 сонли харбий қисм, Булунғур туман Куркозон 32736 сонли,Фарход қишлоғи Чупонота кўрғони 84112 сонли, Тайлоқ туман Богизагон 52138 сонли, 9224 сонли харбий қисмларда харбий хизматчиларнинг жами 1332 нафар  оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

 Фонднинг Марказий Аппарати томонидан 2020 йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Қуролли кучлари Академиясида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри иштирокида маданий тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида, уларда ота-она, оилага, қолаверса Ватан олдидаги жавобгарликларини оширишга қаратилди.

Фонднинг Корақалпоғистон Республикаси худудий филиалли томонидан Нукус шахри Шимолий – ғарбий харбий 

округи,  Нукус тумани Орнек 1-чи овул фуқаролар йиғини 71181, Нукус тумани Орнек -1 овул фуқаролар йиғини 71181 харбий қисмларида, Нукус шахри 19, 32 сонли  ўрта мактаблари, Хужайли тумани Кулаб овул фуқаролар йиғини 7- сонли ўрта мактаб, Саманкул овул фуқаролар йиғини 5- сонли ўрта мактабларида, Нукус шахри 7,36, сонли маҳалла фуқаролар йиғини ва Юридика колледжида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш бўйича шунингдек, таниқли санъаткорларлар, ёзувчи ва шоирлар  иштирокида маънавий – маърифий тадбирлар, учрашув, давра суҳбатлари уюштирилди.

Фонднинг Бухоро вилояти худудий филиалли 2020 йил 13 январ куни Бухоро шаҳар 18 мактабида “Мардлар қўриқлайди ватанни”номли тадбир ўтказилиб харбийлар билан учрашув ташкил этилди.

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиалли томонидан 2020 йил 13-январ куни Урганч шахридаги “Темурбеклар” мактабида таниқли шоир Ошиқ Эркин, ёзувчи Гавхар Матякубовалар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди ва уларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Урганч Давлат Универститети академик лицейи харбий гурухида хам соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Фонд шифокорлари иштирокида 35 нафар талабарни жалб этган холда давра сухбати олиб борилди.

Фонднинг Сирдарё вилояти худудий филиалли томонидан 2020 йил 10 январ куни 21143 сонли харбий қисмда фонд тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси шифокорлари томонидан замонавий диагностика  ва даволаш–ускуналаридан фойдаланган холда  харбий хизматчиларнинг оила аъзоларини чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди хамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш буйича учрашув ва давра сухбатлари ўтказилди.

Фонднинг Жиззах вилояти худудий филиалли Ш.Рашидов тумани 14,10- сонли умумтаълим ўрта мактабларида хамда “Ватанпарвар “ ташкилотида тиббий 

саводхонликни ошириш масалалари бўйича давра сухбатлари ташкил этилди.

Фонднинг Самарқанд вилояти худудий филиалли томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топгани 28 йилллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Каттакўрғон шахар 02855 сонли харбий қисм,Самарканд шахар 13060 сонли, Булунгур туман Куркозон 32736 сонли,Фарход қишлоғи Чупонота кургони 84112 сонли, Тайлок туман Богизагон 52138,9224 сонли харбий қисмларда учрашув ва давра сухбатлар  ўтказилди. Шу мавзуга доир буклетлар тарқатилди. 

Фонднинг Марказий Аппарати томонидан 2020 йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари Вазирлиги Академиясида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Ўзбегим ёшлари” ансамбли иштирокида маданий тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида, уларда ота-она, оилага, қолаверса Ватан олдидаги жавобгарликларини оширишга қаратилди.

Фонднинг Бухоро вилояти худудий филиалли 2020 йил 10 январ куни “Ватан химоячилари куни”га бағишлаб Бухоро шахар Олимпия спорт комплексида “Жиу-житсу”спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиалли томонидан харбий қисм ва муассалардаги харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини тиббий саводхонлигини ошириш мақсадида “Соғлом авлод учун” хайрия фонди тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси ва Вилоят “Болалар куп тармоқли тиббёт маркази” ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий хизмат кўрсатиш бўлими билан хамкорликда тиббий 

саводхонлигини ошириш мақсадида маърузалар ўқилди ва мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Фонднинг Жиззах вилояти худудий филиалли Ш.Рашидов туманида жойлашган 25931- сонли харбий қисмда, харбий хизматчиларининг оила аъзоларига  “Тадбиркор аёл” уюшмаси Фонд филиали билан хамкорликда тадбир ташкил этилди. Тадбир Жиззах шахар 4- сонли Оилавий Поликлиника да бўлиб ўтди.

Фонднинг Самарқанд вилояти худудий филиалли томонидан ҳарбий қисм ва муассасаларда тегишли мутахасисларни жалб этган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг тадбиркорлик фаолияти бўйча билимларини, шунингдек, ҳуқуқий маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича “Тадбиркор аёл”, “ Хунармандлик ” уюшмаси билан  биргаликда Ватанпарвар махалласида харбий хизматчиларнинг оила аъзоларига учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганига 28 йил ва “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг худудий филиаллари томонидан ўтказилган тадбирлар “Соғлом авлод учун”, “Ватанпарвар”, “Хоразм ҳақиқати”, “Хоразм тиббиёти” журналлари, “Соғлом авлод учун”, “Каттақўргон хақиқати”, “Самаркандский вестник”, “Зарафшон” газеталарида, “Менинг юртим”, “Севимли”, “УзРепорт” телеканаларида, Ўзбекистон Миллий ахборот агентли ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Javob berish